UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  2 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  1 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  1 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  0 23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  6 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  4 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  5 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  11 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  14 21:11Карло Анчелотти эртанги финалда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди  13 20:59Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди  45

Легионерга айланган Аҳрор Ўктамов: "Ўзимга ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Кун келиб "Андижон" учун ҳам ўйнайман" Янгиликлар

Легионерга айланган Аҳрор Ўктамов: "Ўзимга ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Кун келиб "Андижон" учун ҳам ўйнайман"

Бир неча соат олдин сайтимизда андижонлик футболчи Аҳрор Ўктамовнинг легионерга айлангани ҳақида маълум қилган эдик.

Championat.asia мухбири айни пайтда Хитой Тайпейида бўлиб турган футболчи билан билан боғланди ва бир нечта саволлар билан юзланди. 


- "Таинан Сити" клубига ўтишингиз қандай юз берди?

- Барчаси агентлар орқали ҳал бўлди. Кореялик агентим Хитой Тайпейи клубидан таклиф борлигини айтди. Янги чемпионатда ўз имкониятларимни синаб кўриш истаги йўқ эмасди. Легионер сифатида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари борлигидан хабардорман. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман. Жамоам билан юксак марраларни кўзламоқдаман. 

- "Таинан Сити" чорлови қанчалик сирли ва жумбоқли бўлди сиз учун? Янги клубингизни ўрганяпсизми?

- Бу чемпионат қизиқ туюлди. Худога таваккал қилиб келдим. Қароримдан афсусланмайман, деб ўйлайман. Ҳар томонлама ўйлаб кўриб таклифга розилик билдирдим. 

- Андижонлик футболчи ҳисобланасиз. Қизиқ нима учун вилоят бош жамоаси таркибида ўрнингизни топа олмагансиз?

- 2017 йилгача "Андижон" жамоаси ўринбосарлари сафида. Кейинги йилларда Про лигада тўп тепдик. Суперлигада ўйнаш имконияти бўлмади ҳали. Бу йил клуб раҳбарлари таклиф қилишганди. Лекин ўтган йили Тожикистон чемпионатининг сўнгги турларида жиддий жароҳат олдим. Бир ҳафтага яқин "Андижон" жамоасининг машғулотларида иштирок этдим. Йиғинда жароҳатим қайталанди. Шу боис жамоадан кетишга қарор қилдим. Кун келиб "Андижон" учун ҳам ўйнайман. 



- Тайпейликлар сафида россиялик, бразилиялик легионерлар тўп тепади. Рақобатни қандай енгиб ўтмоқчисиз?

- Биласизми, инсон доим ўз кучига ишониши керак. Ўзимга ишонганим учун ҳам бу ерга келдим. Рақобатдан қўрққанимда бошқа соҳани танлардим. 

- Клубнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?

- "Таинан Сити" ўзига яраша тарихга эга. Жамоа мамлакат чемпиони, ОФК кубогида иштирок этади. Халқаро майдонда ўйнашини ҳисобга олдим. 

- Шартномангиз қанча муддатга мўлжалланган?

- Бунга келсак, 6 ойга туздик. Мана шу вақт ичида ўзимдан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламан. Клуб уй, моддий таъминот билан таъминламоқда. Пандемия сабаб ҳозирда 10 кунлик карантин муддатидаман. 



- Нима учун айнан 6 ойлик шартнома туздингиз?

- Буни ўзим истадим. Янги жамоа, бошқача муҳит. Бегона шаҳар. Мослашиб олишим лозим. Шу омиллар инобатга олинди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика