UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  4 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  4 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди

Суперлига 10-туридан жой олган Сурхон" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0

31 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 68, Беҳруз Шайдулов.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров (99.Камрон Саидазимов, 89), 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов (77.Асадбек Каримов, 83), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (6.Беҳзод Шамсиев, 83), 14.Сарвар Абдуҳамидов (3.Суннатилло Ҳамиджонов, 60), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (27.Асилбек Жумаев, 89), 23.Егор Кримец, 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 20.Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов (17.Самандар Синдаров, 59), 8.Владимир Йовович, 9.Самандаржон Мавлонқулов, 11.Зоран Петрович (6.Алишер Салимов, 77), 14.Люпчо Дориев, 22.Алексей Носко (28.Станислав Андреев, 52), 32.Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳим Тўрақулов, 42.Сардор Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳодов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Жасур Ёқубов (34), Сарвар Абдуҳамидов (58), Ислом Қобилов (64), Ҳумоюн Шербўтаев (90+2), Иван Бошкович (90+3).

Четлатиш: Иван Бошкович (ўйин тугагандан кейин, "Сўғдиёна" бош мураббийи).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Хавфли вазият! "Сурхон" футболчиси Абдусаломов ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи, Андреев жамоасини қутқарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Сурхон"да яна икки ўзгариш амалга оширилди.

83. "Сурхон"да ҳам ўзгаришлар бўлди.

77. "Сўғдиёна"да ўзгариш рўй берди.

75. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Аҳадов бош билан зарба йўллади, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

73. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Йововичнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, "Сурхон" дарвозабони қийинчилик билан тўпни қайтарди.

68. ГОЛ! Абдураҳмоновнинг зарбасини Митрович қайтарди, қайтган тўпни Шайдулов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!


64. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобилов рақиб ўйинчисига нисбатан қоидабузарлик учун огоҳлантирилди. 

61. Зарба! Дориевнинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

58. Сарвар Абдуҳамидов рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Қизиғи, тўқнашувда унинг ўзи шикастланди.

57. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Шербўтаевнинг жаримадан узатган тўпини жиззахлик ҳимоячилар бартараф этди.

54. Зарба! Йововичнинг хавфли зарбасидан сўнг Йўлдошев  қийинчилик билан тўпни қайтарди.

52. "Сўғдиёна"да ўзгариш: биринчи бўлимда кичик жароҳат олган Носко ўрнига Андреев майдонга туширилди.

50. Хавфли вазият! Мавлонқулов рақиб дарвозабонининг хатоасидан сўнг ўткир бурчакдан бўш қолган дарвоза ишғол қила олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Зарба! Меҳмонларнинг сўнгги ҳужуми зарба билан якунланди. Йўлдошев қийинчилик билан ўткир бурчакка ташланиб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Зарба! Дориев чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, бироқ Йўлдошев ишончли ҳаракат қилди.

37. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг бурчакдан амалга оширилган стандарти зарба билан якунланди, аммо ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Мавлонқулов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

34. Жасур Ёқубов Абдуҳамидовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

29. Зарба! Йовович чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади, унинг уринишига аниқлик етишмади. Кейнги дақиқада жиззахликлар ўйинчиси яна фаоллик амалга оширди.

26. Дориев узоқ масофадан яна ўз омадини синаб кўрди, аммо бу уриниш ҳам ноаниқ.

25. "Сўғдиёна" стандарти Мавлонқуловнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

24. Хавфли вазият! Зотеев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказ томон пас берди, аммо унинг шерикларига тўпга етолмади.

21. Бурчакдан узатилган тўп Дориевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

19. Мезбонларнинг офсайд деб топилган ҳужумида тўп дарвоза устунига тегиши билан якунланди.

18. Дориев сўнгги икки дақиқада иккита хавфли вазият юзага келтирди.

16. Майдон марказида Йововичга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

12. Зарба! Плетнёвнинг 30 метрлардан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8. Носконинг оёқ мушаклари тортишиб қолди, ҳимоячи жароҳат олган кўринади.

4. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўллаган зарбани Йўлдошев ишончли тарзда эгаллаб олди.

2. Хавфли вазият! "Сўғдиёна" жарима майдонида Бобур Асқаров рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сурхон" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Сўғдиёна" ўйинчилари қора-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика