ЛаЛига. Куртуа тикланишга улгурмаса, Зидан ўйнаши мумкин
19 янв 2019 15:59
Янгиликлар
ЛаЛига. Куртуа тикланишга улгурмаса, Зидан ўйнаши мумкин
Бугун ЛаЛига 20-турида "Реал" ўз уйида "Севилья"ни қабул қилади.
"Реал" жамоасининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли бугун жорий мавсумдаги биринчи ўйинини ўтказиши мумкин, дея хабар берди AS нашри. Тибо Куртуанинг белидан олган жароҳати туфайли бугунги учрашувда "қироллик клуби" дарвозасинни Лука Зидан қўриқлаши кутилмоқда.
Тибо Куртуа машғулотларга киришиб кетган ва назарий жиҳатдан "андалусияликлар"га қарши тикланишга улгурса майдонга тушади. Акс ҳолда, бугунги баҳсда яна бир ёш истэъдоднинг "Реал" клубидаги дебютини кузатишимиз мумкин бўлади.
Фикрлар