UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  34 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  4 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3

ЛаЛига. 7-тур превьюси Янгиликлар

ЛаЛига. 7-тур превьюси

Теглар :  ПревьюЛаЛига
Бугун, 29 сентябрь куни ЛаЛиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

Ушбу турдан ўрин олган муҳим учрашувлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


"Барселона" - "Атлетик"

Кутилмаганда "Ленагес"га мағлуб бўлган Каталония клуби "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси учрашувидан олдин ўзига бўлган ишончни тиклаш учун "Атлетик"ни таслим этишга ҳаракат қилади. "Барселона" устози Эрнесто Вальверде бугун жароҳат олган Самуэль Юмтитисиз таркибни майдонга туширади. Бильбао клуби каталонияликлар учун "шпоралар"га қарши баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Катта эҳтимол билан Юмтити жойини бугун Томас Вермален эгаллаши кутилмоқда.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Барселона" "Камп Ноу"даги сўнгги 39та учрашувда мағлуб бўлмаган.
  • Каталония клуби  "Атлетик"га қарши сўнгги 3та ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолган.
  • Кўк-анорранглилар уйида ўтказган сўнгги 34та учрашувнинг (ЛаЛига доирасида) 31тасида камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.


"Эйбар" - "Севилья"

Севильяликлар айни дамда жуда яхши кайфиятда. Улар аввалги турда "Қироллик клуби"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бироқ жамоада йўқотишлар бор. Серхио Эскудеро, Габриэль Меркадо, Максиме Гоналонс, Иброҳим Амаду ва Алейкс Видаль жароҳат олган. "Эйбар" аввалги мавсумда ўз уйида бўлган баҳсда "Севилья"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди, бироқ жорий мавсумда жамоа барқарор ўйин кўрсатмаяпти.


"Реал" - "Атлетико"

Ушбу турнинг марказий учрашуви Мадриднинг икки клуби ўртасида ўтказилади. "Сантьяго Бернабеу" эгалари ҳисобланадиган "Реал" "Атлетико"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс УЕФА Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган. Ўша ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланган, қўшимча бўлимларда эса "матрасчилар" рақиб дарвозасини ишғол қилиб, совринни қўлга киритишган. "Реал" ушбу баҳс олдидан "Севилья"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Лопетеги ва унинг шогирдлари ғалабага жуда чанқоқ. "Қироллик клуби" Криштиану Роналду кетганидан сўнг аввалгига нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишмоқда, бироқ муҳим паллаларда жамоага етакчи етишмаяпти. Бугун "Реал" сафида Иско, Марсело майдонга туша олмайди.

"Атлетико" эса бу мавсум барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Диего Симеоне жамоаси ҳимояга ётиб олган рақибларни ёриб ўтишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. "Матрасчилар" "Реал"га қарши баҳсга яхши кайфиятда келмоқда, чунки улар ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги сўнгги учрашувларда ғалабага эришишди. "Атлетико" таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хосе Хименес, Сантьяго Ариас ва Стефан Савичда жароҳат бор.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги сўнгги 3та учрашув дуранг билан якунланган.
  • "Атлетико"нинг меҳмондаги сўнгги 5та ўйинида (ЛаЛига доирасида) кўпи билан 2та гол урилган.


7-турнинг барча учрашувлари


ЛаЛига турнир жадвали


ЛаЛига тўпурарлар рўйхати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика