"Лацио" мухлислари учун ўзгача ишга қўл урди
21 май 2020 13:18
Янгиликлар
"Лацио" мухлислари учун ўзгача ишга қўл урди
Яқин орада Италия А Сериясига ҳам рестарт берилиши кутилмоқда.
А Сериянинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум, D Серия эса муддатидан олдин якунланди
"Лацио" жамоаси мавсум қайта тикланган тақдирда ўйинларга кела олмайдиган мухлисларни қўллаб-қувватлаш акциясини уюштирмоқда. Коронавирус пандемияси сабаб Италия чемпионатининг ҳам барча учрашувлари мухлисларсиз ўтказилади.
"Лацио"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Стефано Де Мартинонинг эълон қилишича, акция кейинги ҳафта аввалида старт олади. Унинг сўзларига кўра, римликларнинг ҳар бир мухлиси, агар ўзлари хоҳлашса расмларини клубга жўнатишлари мумкин ва ушбу суратлар "бургутлар"нинг уй учрашувларида "Стадио Олимпико"нинг ўриндиқларига жойлаштириб чиқилади.
Италия чемпионатининг рестартдан олдинги турнир жадвали >>>>> А Серия
Фикрлар