Ла Лига. “Сельта” ўз майдонида “Алавес”ни тор-мор этди, Нолито эса янги жамоасида илк голини урди
21 июн 2020 19:20
Янгиликлар
Ла Лига. “Сельта” ўз майдонида “Алавес”ни тор-мор этди, Нолито эса янги жамоасида илк голини урди
Мезбонлар сафида Рафинья дублга эришган бўлса, Жейсон Мурильо, Нолито, Яго Аспас, Санти Мина ҳам ўз номини таблога ёздирди. Айтиш жоизки, “Алавес” 27-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Жарима майдонидаги қўполлиги учун ҳимоячи Мартин Агиррегарибия қизил олиб, майдонни тарк этди.
Ушбу ғалабадан кейин виголиклар жадвалда 16-ўринга кўтарилишди.
Сельта – Алавес 6:0 (4:0, 2:0)
«Балаидос»
Голлар: 1:0 – 14 Мурильо, 2:0 – 20, пенальти Аспас, 3:0 – 40 Рафинья, 4:0 – 41 Рафинья, 5:0 – 78, пенальти Нолито, 6:0 – 86 Санти Мина.
Сельта – Рубен Бланко, Васкес, Мурильо (Айду, 72), Араухо, Оласа, Йокушлу (Брадарич, 46), Бельтран (Санти Мина, 64), Рафинья (Нолито, 46), Денис Суарес, Смолов, Аспас (Мендес, 65).
Алавес – Роберто, Агиррегабириа, Лагуардиа (Эли, 46), Магальян, Хави Лопес, Мендес (Риоха, 83), Сайнс (Химо Наварро, 31), Пере Понс, Фейса, Лукас Перес (де ла Фуэнте, 46), Хоселу (Берк, 59).
Огоҳлантиришлар: Лукас Перес (15), Йокушлу (16).
Четлатиш: Агиррегабириа (27).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар