UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Ла Лига. "Реал" нурсиз дуранг қайд этди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" нурсиз дуранг қайд этди

Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" ва "Бетис" ўртасидаги баҳс якунланди.

Реал Мадрид – Бетис 0:0 

«Эстадио Альфредо Ди Стефано»

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Варан, Карвахаль (Одриосола, 68), Милитао, Иско (Марсело, 68), Каземиро, Асенсио (Азар, 77), Модрич (Антонио Бланко, 77), Родриго (Винисиус Жуниор, 59), Бензема.

Бетис – Браво, Эмерсон, Руис, Миранда, Манди, Каналес, Родригес, Гуардадо (Вильям Карвалью, 88), Хоакин (Руибаль, 59), Лайнес (Хуанми, 80), Иглесиас (Морон, 80).

Огоҳлантиришлар: Иско (35), Браво (90), Морон (90).

Айрим сабабларга кўра матнли трансляцияни олиб боришда муаммо юзага келди, бу учун ўқувчилардан узр сўраймиз. 

39-дақиқа. Карим Бензема қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба ҳам йўллади, аммо такрорий лавҳадан кейин ҳакамлар форварднинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини таъкидлашди.  

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Искога қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди. 

28-дақиқа. "Реал" ташаббусни ўз томонига оғдиргандек, аммо кетма-кет ҳужумлардан ҳозирча наф чиқмади. 

25-дақиқа. Карим Бенземадан ажойиб ҳаракатлар, франциялик аввалига Родригога ассист ролида ўзини кўрсатди, кейинги уринишда эса ўзи тўп билан жарима майдонига кириб зарба йўллади, Браво аввал тўпни қайтариб, кейин ушлаб олди. 

22-дақиқа. Яна бир бурчак зарбасидан "Реал" наф чиқара олмади.  

21-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

Зарбани Иско амалга оширди, лекин испанияликнинг уриниши омадсиз чиқди. 

18-дақиқа. Гуардадо жарима майдони чизиғи устида Каземирони қўполлик билан йиқитди.

16-дақиқа. "Реал" вакиллари тўпни назорат қилишмоқда. 

14-дақиқа. Чап қанотдан Начо ижросидаги узатмадан кейин Бензема тўпни дарвозага жойлаб қўйишга тайёр турганди, лекин ҳимоячи катта қийинчилик билан бўлсада, бунга имкон бермади. 

12-дақиқа. Хоакин Санчеснинг тўп узатишдаги хатоси "Бетис"нинг ҳужумини узиб қўйди.  

10-дақиқа. "Бетис" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, лекин узатмадан кейинги зарба қовушмади.  

8-дақиқа. Лука Модрич тўпни қўли билан ўйнади деб топилди. 

4-дақиқа. "Бетис" бугун ҳимояда туриб олмоқчи эмаслиги ва тўп назорати учун ҳам курашишини кўрсатиб қўймоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика