UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  2 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  1 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  4 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  8 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  8 00:02РПЛ. "Ахмат" ва "Акрон" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Эсанов 62-дақиқада майдонга тушди  2 23:52РПЛ. "Рубин" ўн киши бўлиб қолган "Спартак"дан тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...   3 23:48Расман: Жейдон Санчо янги клуби билан шартнома имзолади  4 23:44Бундеслига. "Байер"нинг Бундеслигадаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди  5 23:30АПЛ. Холанднинг хет-триги "Ман Сити"га "Вест Хэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  9 23:21Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Қосимпошо"га мағлуб бўлди, Алиқулов 87 дақиқа ўйнади  4 23:00Ла Лига. "Барселона" - "Вальядолид" 7:0, Рафинядан хет-трик  8 22:45ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Қайсар"га мағлуб бўлди, Яхшибоев ва Умаров эса...  3 22:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"га жавобсиз 7та гол урди!  58 21:40Расман: "Вест Хэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Эл Классико"да сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Эл Классико"да сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди

Испания Ла Лигасининг 32-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Барселона" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Барселона" 3:2

Гол: 0:1 – 6 Кристенсен, 1:1 – 18, пенальти Винисиус Жуниор, 1:2 – 69 Лопес, 2:2 – 73 Васкес, 3:2 – 90+1 Беллингем.

"Реал Мадрид": Лунин, Рюдигер, Тчуамени, Вальверде, Камавинга (Фран Гарсия, 71), Модрич, Кроос (Браим Диас, 71), Беллингем, Васкес, Винисиус Жуниор (Хоселу, 82), Родриго (Милитао, 74).

"Барселона": тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Лопес, 46), Гюндоган, де Йонг (Педри, 45), Рафинья (Жоау Феликс, 64), Ямаль, Левандовски (Ферран Торрес, 64).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (33), Винисиус Жуниор (75), Кунде (75), Модрич (83), Кубарси (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОЛ! Вакскеснинг узатмасидан сўнг Белленгем "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

87. "Реал" футболчилар жуда қулай вазиятдан кетма-кет зарбалар билан дарвозани ишғол қила олмади.

84. "Барселона" футболчилари ҳужумда фоль ишлатди.

78. Винисиуснинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Тер Штеган қайтарди.

73. ГОЛ! Биринчи гол юзага келишида пенальти ишлаган Лукас Васкес илк голни урган Винисиуснинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди!

69. ГОЛ! Фермин Лопес Ямалнинг зарбасидан кейин Лунин қайтарган тўпни "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди!

67. Хавфли вазият! Ферран Торрес рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

63. Лопеснинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

59. Канселунинг узатмаси зарбага айланиб кетишига бир баҳя қолди, тўп "Реал" футболчисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

56. Винисиуснинг рақиб жарима майдонига кириб бориб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Беллингемнинг зарбаси Тер Штегеннинг қўлларига бориб тушди.

77981 томошабин стадионга ташриф буюрган. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. Кристенсен ўрнига Ферсин Лопес майдонга туширилди.

Тайм якунланди.

45+7. Ўзгариш: Де Йонг ўрнига Педри майдонга туширилди.

45+3. Де Йонг Вальверди билан тўқнашувда жароҳат олди. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди.

45+1. Гюндоганнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Модричнинг зарбаси кучли чиқмади, шу боис "Барселона" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

38. Канселунинг узатмасига Лунин ташланиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34. Рафиньянинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

33. "Реал" жарима майдони яқинида Ямал Камавинга томонидан тўхтатилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

30. ВАР вазиятда гол бўлмаган деб топди. Яна бурчак зарбаси.

Canal+ канали тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтмаганини таъкидламоқда.

28. Хавфли вазият! Яна бурчак зарбаси, яна зарба! Бу сафар Лунин дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди. Ҳакам ва ВАР баҳслашмоқда.

25. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Левандовски бош билан зарба йўллади, унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. ГОЛ! Винисиус пенальтидан ҳисобни тенглаштирди! Тер Штеген тўп йўналишини топди, аммо уни қайтара олмади.

17. Васкес рақиб жарима майдонида икки футболчини алдаб, пенальти ишлади.

14. Ямалнинг пас аралаш зарбасини Лунин қайтарди.

13. Зарба! Крооснинг узатмасини Винисиус дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

12. "Барселона" жарима майдони яқинида Васкес йиқитилди. Мезбонларда стандарт вазият.

8. Хавфли вазият! Модричнинг бош билан узатмасидан сўнг Винисиус яқин масофадан жуда кучли ва ноаниқ зарба бериб юборди. 

6. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Кристенсен боши билан дарвозага жойлади! "Сити"га қарши ўйин қаҳрамони Лунин тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.


3. Майдон марказида Де Йонг Модричга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

2. Лунин пас беришда хатога йўл қўйди, унинг хатосини ҳимоячилар бартараф этди.

Бугунга қадар Беллингемда 16, Левандовски ҳисобида 13 та гол мавжуд.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Турнир жадвалида улар ўртасидаги фарқ 8 очкони ташкил этади. Бугун бу 5 очкога қисқариши мумкин. Аммо сўнгги ўйинларда мадридликларнинг қўли баланд келмоқда, бугун ҳам улар нисбатан фаворит.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика