UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  11 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз" Янгиликлар

Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Ла Лиганинг 9-турида "Жирона"га қарши кечган қийин ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдириб ўтди.

Испаниялик футболчи ўз жамоасининг ўйинидан норози бўлиб, "кўк-анорранглилар" ўйини бир қанча соҳаларида сезиларли даражада ўсиши кераклигини айтди.

"Ўйинимиздан мамнун эмасман. Биз кўп жиҳатлар устида ишлашимиз бор, айниқса, прессинг бўйича. Кетма-кет иккинчи ўйинда кутилган футболни кўрсатмадик. Сал тезроқ ҳаракат қилишимиз, тўпга эгалик қилишда ишончлироқ бўлишимиз ва кўпроқ имкониятлар яратишимиз керак. Бизда катта салоҳият бор, шунчаки кўпроқ ишлашимиз зарур. Ўйлайманки, мураббий билан хатоларимизни таҳлил қилиб кўрамиз ва ўйинимизни янги даражага олиб чиқамиз", – деди Педри.

"Барселона"нинг навбатдаги рақиби Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси бўлади. Флик шогирдлари аввалроқ "Монжуик" стадионида ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика