UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  0 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  0 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  10 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Барселона" баҳси якунланди.

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:1

Голлар: Карим Бензема 12', Федерико Вальверде (Ферлан Менди) 35', Ферран Торрес 83', Родриго 90+1'

"Реал Мадрид": 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (22. Антонио Рюдигер 88'), 3. Эдер Милитао, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди, 10. Лука Модрич (12. Эдуардо Камавинга 78'), 18. Орельен Тчуамени, 8. Тони Кроос, 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема (11. Марко Асенсио 88'), 20. Винисиус Жуниор (21. Родриго 85').

Захира: 5. Хесус Вальехо, 6. Начо Фернандес, 7. Эден Азар, 16. Альваро Одриосола, 17. Лукас Васкес, 24. Мариано Диас, 26. Луис Лопес, 30. Луcас Cанизарес.

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 20. Серхи Роберто, 23. Жюль Кунде, 24. Эрик Гарсия, 28. Алехандро Бальде (18. Жорди Альба 60'), 21. Френки де Йонг, 5. Серхио Бускетс (30. Пабло Гавира 60'), 8. Педри, 7. Усман Дембеле (10. Ансу Фати 73'), 9. Роберт Левандовски, 22. Рафинья (11. Ферран Торрес 60').

Захира: 26. Иньяки Пенья, 3. Жерар Пике, 36. Арнау Тенас, 17. Маркос Алонсо, 19. Франк Кессье, 32. Пабло Торре.

Огоҳлантириш: Винисиус Жуниор 30', Лука Модрич 75'

Реал Мадрид

Карим Бензема - 12', Федерико Вальверде - 35', Родриго - 90'

Примера Дивизион . 9-тур

16/10/2022, 20:15

1
:
3
Тугади

Барселона

Ферран Торрес - 83'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 62876 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
12'  Карим Бензема
30'  Винисиус Жуниор
35'  Федерико Вальверде
35'  Ферлан Менди
75'  Лука Модрич
78'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
85'  Винисиус Жуниор (Родриго)
88'  Карим Бензема (Марко Асенсио)
88'  Даниэль Карвахаль (Антонио Рюдигер)
90'  Родриго
60'  Рафинья (Ферран Торрес)
60'  Серхио Бускетс (Гави)
60'  Алехандро Бальде (Жорди Альба)
73'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
81'  Гави
83'  Педри (Франк Кессье)
83'  Ферран Торрес
83'  Роберт Левандовский
90'  Франк Кессье


90+4. Ўйин якунланди!

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родриго пенальтини аниқ амалга оширди - 3:1!

90+1. Пенальти! "Барса" дарвозасига!

89. Родриго рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам йиқитилмади деб топди. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

87. Хавфли вазият! Жарима майдончаси томон узатилган тўпни де Йонг бош билан Фатига узатди, Ансунинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

85. Ушбу ҳисобдан сўнг ўйин янада "ёниши" аниқ.

Ансу Фати чап қанотдан олдинга юриш қилиб тўпни жарима майдончасига узатди, Левандовски финт қилиб дарвозага зарба бермоқчи эди, бироқ ўхшамади, тўп эса Ферран Торресга келиб тушди ва унинг зарбаси голга айланди!

83. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Барса" ҳисобни қисқартирди!

78. Ансу Фатининг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган зарбаси хавфли тус олди, бироқ ноаниқ кетди.

74. Левандовски "Реал" жарима майдончаси ичида, ҳакам футболчи йиқитилмади деб топилди.

69. Карим Бенземанинг узоқ масофадан йўллаган зарба анча ноаниқ кетди.

64. Вальверде ўнг қанотдан юриш қилиб тўпни марказдаги Бенземага узатди, у пас билан Винисиусни олдинга бошлади, бироқ тўпга биринчи бўлиб тер Штеген етиб келди.

60. "Барселона" бирйўла уч футболчини ўзгартирди. 

55. Кроос Винисиусни ажойиб пас билан олдинга бошлади, бироқ бразилиялик футболчи тўпни ўзидан анча узоқлаштириб юборди.

52. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бенземанинг дарвоза томон берган зарбаси голга айланди. Бироқ Винисиус унга тўп узатаётган вақтда Карим оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

51. Бензема чап қанотдан тўпни марказроққа узатди, тўпга биринчи етиб келган Крооснинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Жарима зарбасидан "Барса" фойдалана олмади. Бускетсга ўзига узатилган тўпни боши билан Левага узатди, Робертнинг зарбаси эса ўхшамади.

40. Ўйин шиддати янада ошмоқда. 

"Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирди, тўп Мендига келиб тушди, у эса марказроқдаги Вальвердега тўпни берди, уругвайлик футболчи чамаси 24 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди ва гол урди!

35. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Валь-вер-де!!! Ҳисоб 2:0!

33. "Кўк-анорранглилар" голдан сўнг ҳужумларни кўпайтирди, бироқ ҳозирча якуний зарбани ҳеч ким беролмаяпти.

26. Яна бир ҳужум "Барса"дан. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Милитао боши билан майдондан ташқарига чиқариб юборди.

25. Хавфли вазият! "Барса" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди, тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Левандовски дарвозага 3 метр бўлган масофадан зарба берди, бироқ гол эмас!

20. Каталонияликлар ҳужум уюштиришга шошилмаяпти. Тўп назоратида устунлик қилиб, "Сантиаго Бернабеу"даги мухлисларга ёқмаяпти.

14. "Барса" гол ўтказиб юборгач ҳужум уюштирди, бироқ якун муваффақиятли бўлмади.

Кросс катта тезликда олдинга ўтди, тўпни олдинга - Винисиусга узатди, бразилиялик футболчи олдинга юриш қилиб дарвозага зарба берди, тўпни тер Штеген қайтарди, уни эса Бензема яна бир дарвозага йўллади ва гол урди!

12. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал" ҳисобни очди!

7. Энди ҳужум навбати "Реал"га. Винисиуснинг дарвоза томон берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси. 

7. Дембеле олдинга ўтди ва тўпни марказроқдаги Левандовскига узатди, Робертнинг зарбаси рекошетга учради. Ушбу ҳолатда оффсайд ҳам бўлибди. 

5. Кунденинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Лунин осонлик билан ушлаб олди.

4. "Барса" тўп назоратини ўз қўлига олишни бошлади. Мухлислар ҳуштакбозликни бошлашди.

2. "Реал" ўйинни фаоллик билан бошлади. Алаба олинга ўтиб тўпни Винисиусга узатди, у эса вазиятни хавфли тус олдира билмади.

1. "Эль-Класико" бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади. 

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика