UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Ла Лига. Марказий баҳс “Барселона” – “Валенсия” ва 14-турнинг бошқа учрашувлари превюси Янгиликлар

Ла Лига. Марказий баҳс “Барселона” – “Валенсия” ва 14-турнинг бошқа учрашувлари превюси

Превюни ўқишдан аввал бир марта турнир жадвалига кўз югуртириб олинг.

Кучли учликда турган жамоалар тўплаган очколарни кўрдингизми? Уларнинг ортидан қувиб келаётган клублар натижаларачи? Бўлди а, бошқа изоҳга ҳожат йўқ, менимча. Келинг, ўтган турни бирров эслаб ўтамиз-у, 14-тур ҳақида сўзлашни бошлаймиз.

13-турнинг марказий ўйини шубхасиз “Мадрид дерби”си эди. “Реал” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади (2:0). “Барселона” ўз майдонида “Леванте” устидан минимал ҳисобда ғалабага эришди (1:0). “Кадис”ни ЕЧЛга чиқишини таҳмин қилганлар эса адашишган кўринади, меҳмонда “Сельта”га йирик 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Валенсия” – “Атлетик Бильбао” учрашуви эса жанговар дуранг билан якунланди (2:2). Шу ва бошқа натижалар билан якунига етган 13-турдан сўнг олдимизда 14-тур бизни кутмоқда.

Дарвоқе, “Реал Мадрид” ҳамда “Барселона” жамолари ҳафта ўртасида 19-тур ўйинларида иштирок этишди. Мадридликлар “Атлетик” устида 3:1 ҳисобида ғалабага эришишган бўлишса, “Барселона” “Реал Сосьедад”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 14-тур бизга қандай учрашувларни тайёрлаган дейсизми, келинг биргаликда танишамиз.


Турнинг илк ўйини – “Атлетик Бильбао” – “Уэска”

Жума оқшомингизни безаб берувчи учрашув ҳақида қисқача тўхталамиз. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатини қониқарли деб бўлмайди (“Атлетик” – 13-ўрин, “Уэска” – 19-ўрин). Иккиси ҳам 13 ўйинни ўтказган. Жадвалдаги икки жамоа оралиғини кўриб анча эканлиги ҳақида ўйлаш мумкин, бироқ уларнинг очколар орасидаги фарқ бор йўғи 3 очкони ташкил қилади (“Атлетик” – 14 очко, “Уэска” – 11 очко). “Атлетик” ўтган тур дуранг ўйнади, ҳафта ўртасида эса “Реал Мадрид”га мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда эса очко уларга зарур. 13-турда ғалаба қозонган “Уэска” эса ўйинга ишончи ортиб келган бўлса ажабмас. Қисқаси, майдонда бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. 

Ўзаро ўйинлар: Атиги 5 ўйиннинг, 3 тасида “Атлетик” ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Перу Ноласкоайн (“Атлетик Бильбао”). Антонио Валера, Сандро Рамирес (“Уэска”).


Пешқадам “Атлетико” ўртамиёна “Эльче”га қарши

Мадриднинг “Атлетико”си бу мавсумни чинакамига “ёндиряпти”. Кетма-кет ғалабалар (ўтган турдагини ҳисобга олмаганда), чемпионатдаги пешқадамалик ва ҳоказо. “Эльче” эса бироз ўз ўйинини топа олмай юрибди. Иккиси ҳам бир хил 11 ўйин ўтказган, “Атлетико” шуларнинг биттасида мағлуб бўлган (ўша ҳам ўтган тур, “Реал Мадрид”га қарши ўйинда). “Эльче” эса 3 ғалаба, 5 дуранг, 3 мағлубиятга эришган. 19 декабр, соат 18:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйинда ғолиб номини билиб оламиз.

Ўзаро ўйинлар: Мазкур баҳс жамоаларнинг ўзаро 50 ўйини бўлади. Ундан аввал ўтказилган 49 баҳснинг 28 тасида “Атлетико”, 11 тасида “Эльче” ғалаба қозонган бўлса, яна 10 ўйин дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хосе Хименес, Диего Коста (“Атлетико Мадрид”). Гвидо Каррило (“Эльче”).


Турнинг марказий(роқ) ўйини – “Барселона” – “Валенсия”

Роналд Куман шогирдлари энди-энди ўзига келиб олмоқда. “Валенсия” эса ҳамон ўз ўйинини топиб олаётгани йўқ. 13-турда ўз майдонида “Атлетик Бильбао” билан дуранг қайд этган валенсияликлар бу гал янада қийин рақибга дуч келишди. Жадвалда ўзидан ташқари 3 жамоа бир хил 14 очко тўплаган бўлса, 2 жамоа улардан бир очко кам тўплашган. “Барселона” 12 ўйиндан сўнг 20 очко тўплаган, 5-поғонада. 3 очко-ку уларни юқорига олиб чиқмаслиги мумкиндир, лекин йўқотилган 3 очко уларни пастга тушириб юбориш эҳтимоли юқори. Шанба куни соат 20:15 да барчасига ойдинлик киритилади. 

Ўзаро ўйинлар: 3 ўйин кам 200 та баҳс ўтказилган мазкур жамоалар ўртасида. Шулардан 94 тасида “Барселона”, 53 тасида “Валенсия” ғалаба қозонган. 50 учрашув эса дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Серхи Роберто, Жерар Пике, Усман Дембеле (“Барселона”). Хосе Луис Гайя, Ли Кан Ин, Кевин Гамейро, Яспер Силлессен (“Валенсия”).


14-тур интригаси: “Гранада” – “Бетис”

Дам олиш кунини марказий бўлмаган, бироқ икки жамоа учун яхшигина интригали бўлган ўйин билан ўтказишингиз мумкин. Жамоаларнинг орасида атиги 2 очко мавжуд. “Гранада” ўтган тур меҳмонда “Эльче” устидан ғалабага эришган бўлса, “Бетис” дуранг ўйнади, ўз майдонида. Тўплар нисбати иккисида ҳам яхши аҳволда эмас (“Гранада” -5, “Бетис” -9). Ушбу ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келса рақибларидан олдинга ўтиб олади. “Гранада”нинг мағлубияти уларни пастга тушириб юборса, 3 очко олиши билан ҳатто “Барселона”дан ҳам ўзиб кетишлари мумкин. Албатта, бунга бошқа жамоаларнинг натижаси ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мазкур ўйин 20:15 да старт олади.

Ўзаро ўйинлар: 45 ўйиннинг 15 тасида “Гранада”нинг, 19 тасида эса “Бетис”нинг қўли баланд келган. 11 баҳс дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Анхел Монторо, Нейдер Лосано, Кини, Феде Вико, Хесус Валехо (“Валенсия”). Сидней, Серхио Каналес, Клаудио Браво, Виктор Камараса (“Бетис”).


Турнинг сўнгги ўйини – “Эйбар” – “Реал Мадрид”

Бир неча ўйинларда қаторасига ғалаба қозонаётган Мадриднинг “Реал”и, бу турда “Эйбар”га қарши майдонга чиқади. “Эйбар” ҳам охирги вақтлар яхши натижалар қайд этмоқда. Хусусан, ўтган турда “Реал Сосьедад”га меҳмон бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишга эришди. Турнир жадвалида ҳам секин-аста юқорилаяпти (“Валенсия”, “Атлетик Бильбао” каби жамоалардан олдинда, масалан). “Реал” эса мағлуб бўлса ўз ўрнини йўқотиб қўймаслиги аниқ, бироқ олдиндаги икки жамоадан қолиб кетиш эҳтимоли бор. Ғалаба эса уларни пешқадамга ҳам айлантириши мумкин. Аввалроқ айтганимиздек, бу бошқа жамоаларга ҳам боғлиқ бўлган жиҳат. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси соат 01:00 да учрашувни кузатишимиз мумкин.

Ўзаро ўйинлар: Ўтказилган 14 ўйиннинг атиги 1 тасида “Эйбар”, 11 тасида эса “Реал Мадрид” ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Педро Бигас, Педро Леон, Кике, Хосе Анхел (“Эйбар”). Лука Ёвич, Эден Азар, Мартин Эдегор, Мариано Диас (“Реал Мадрид”).


Мазкур турда шунингдек қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:

19.12  22:30  (Тошкент вақти)  “Осасуна” – “Вильярреал”

19.12  22:30  (Тошкент вақти)  “Леванте” – “Реал Сосьедад”

19.12  01:00  (Тошкент вақти)  “Севилья” – “Вальядолид”

20.12  18:00  (Тошкент вақти)  “Сельта” – “Алавес”

20.12  22:30  (Тошкент вақти)  “Кадис” – “Хетафе”


Ушбу тур якунланиши билан кейинги тур жуда ҳам тез келади. Испания чемпионати энг қизғин палласига кириб бормоқда. АПЛдаги боксинг дайни биласиз, гарчи ўйинлар тиғизлиги АПЛчалик бўлмаса, уларнинг ҳарорати асло кам эмас. Ёқимли томоша ва жанговар ўйин тилаймиз, қадрли мухлис!


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика