UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади  15 01:30Вазифа "омадсиз" бажарилди... "Челси" мағлуб бўлган ҳолда Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди, "Астана"дан суперкамбек!  3 01:28Sofascore. "Ланс" мағлуб бўлган ўйинда Абдуқодир Ҳусанов неча баллга лойиқ кўрилди?   0 01:04Mission failed! "Ланс" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади  2 00:31Эрон. "Истиқлол"лар дербисида меҳмон "Истиқлол" мағлуб бўлди  0 23:53Англия термасининг янги бош мураббийи илк ўйинларига кимларни чақирди?  0 23:15Расман: Лукакунинг янги жамоаси маълум қилинди  0 22:59Жароҳатлар таъқибига учраётган Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлигидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:15ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди!  49 22:03Конференциялар лигаси саралаши. "Ланс"нинг "Панатинаикос"га қарши асосий таркиби маълум бўлди  4 21:49Эрон. "Истиқлол" "Истиқлол"га қарши. Машарипов асосий таркибдами?  0 21:23Чеферин: "Суперлига ҳеч қачон бўлмайди!"  4 20:48МЮнинг 64 млнлик "биллури" сафдан чиқди  3 20:18Роналду: "Ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаганман"  17 19:47"Реал" 2030 йилгача Эндрикнинг ҳар бир голи учун 35 000 доллардан тўлаб боради  8

Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади

Ла Лига 3-турида "Реал" сафарда "Лас-Пальмас" билан куч синашди.

Ла Лига
3-тур
"Лас-Пальмас" — "Реал Мадрид"

"де Гран Канария" стадиони
Голлар: 1:0 – 5 Молейро, 1:1 – 69 Винисиус Жуниор (пенальти).

"Лас-Пальмас" – Силлессен, Мармоль, Маккенна, Суарес, Марвин, Кампанья (Луаодис, 81), Молейро (Бенито Рамирес, 61), Родригес (Фустер, 81), Хави Муньос, Сандро Рамирес (Вити, 78), Макберни (Мата, 78).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 46), Рюдигер, Милитао, Васкес (Карвахаль, 76), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор (Эндрик, 86), Модрич (Гюлер, 64), Браим Диас (Родриго, 46), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Менди (40), Каррьон (74), Милитао (88).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Бускетс финал ҳуштагини чалди! "Реал Мадрид" яна дуранг ўйнади! 

90+4-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми бесамар кетди.  

90+2-дақиқа. Мбаппе ҳаводан узатган тўпни на Карвахаль, на Эндрик дарвозага йўллай олишди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. ГОООООООЛ! Аммо, лекин бироқ... "Лас-Пальмас" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Шу сабабли гол инобатга олинмади. 

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдер Милитаога ҳакам сариқ карточка кўрсатмоқда.

86-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Эндрик ўйинга қўшилди!

85-дақиқа. Килиан Мбаппе Арда Гюлернинг узатмасидан кейин қулай нуқтага чиқиб борди, ҳимоячини чалғитди, лекин... Охирги зарба бу сафар ҳам ўхшамади. 

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Хосе Кампанья ва Кириан Родригес ўрнига Энцо Луаодис ҳамда Ману Фустер туширилди.

80-дақиқа. Килиан Мбаппе ўнгроқдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва кучли зарба берди, аммо жуда ноаниқ.

77-дақиқа. Фран Гарсия ижросида ҳужумда фол!

76-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль майдонга тушди. 

75-дақиқа. Рюдигер фаоллиги туфайли тўп "Реал"да қолди ва рақиб ҳужуми ривожланмади.  

73-дақиқа. Мезбонларнинг бурчак зарбасидан кейин "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Винисиус Жуниор уни зарба билан якунлади. Бироқ унинг зарбаси Карло Анчелоттига умуман маъқул келмади. 

71-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Лас-Пальмас" Куртуа дарвозаси олдида хавф туғдира олди ва бурчак зарбаси ҳам ишлади. 

69-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор пенальтидан ҳисобни тенглаштирмоқда!

Тўп олдида Винни!

67-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичида Гюлердан дарвоза томон кетаётган тўп ҳимоячининг қўлига тегди ва бош ҳакам нуқтага ишора қилди!  

64-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Арда Гюлер ўйинни давом эттиради.

"Реал"да Арда Гюлер майдонга тушишга деярли тайёр.

61-дақиқа. Ўзгариш! Альберто Молейро ўрнига Бенито Рамирес ўйинга қўшилди. 

60-дақиқаФран Гарсия ишлаб олган бурчак зарбасидан кейин Тчуамени боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.

59-дақиқа. "Мадрид" тўпни назорат қилмоқда ва уни рақибга деярли бермаяпти, лекин ҳозирча иш чинакамига хавфли вазиятга етиб бормади. 

57-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми омадсиз якунланди. Мбаппе узатмаси ноаниқ чиқди. 

55-дақиқа. Орадаги фарқ иккитага ошиши мумкин эди. Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Сандро Родригес охирги зарбани аниқ амалга ошира олмади. 

54-дақиқа. Родриго ўнг қанотдан марказга қараб юрди ва чап оёқда зарба берди, лекин бу сафар ҳам Силессен ишончли ҳаракат қилди. 

52-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарганди, жарима майдончасидан унча узоқ бўлмаган зонада турган Фран Гарсия уни биргина уриниш билан қайтариб, дарвоза томон йўллади, аммо унинг уринишига куч етишмади. 

50-дақиқа. Винисиус рақибга нисбатан фол ишлатди!

47-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.

Иккинчи бўлим бошланди!

46-дақиқа. Ўзгаришлар! Браим Диас ва Ферлан Менди ўрнига Родриго ҳамда Фран Гарсия ўйинга қўшилди.

Айни шу паллада ҳакам Матео Бускетс бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча "Реал" имкониятни бой бермоқда! 

45+1-дақиқа. Бу сафар ҳам "Реал" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. "Реал" рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар уни қайтариб юборишди.

42-дақиқа. Макберни жарима майдончаси ичида Рюдигер билан кураш чоғида йиқилди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни талаб қилди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тўп учун курашда Сандрога нисбатан фол ишлатишга мажбур бўлди. 

Бурчак зарбасидан кейин ҳам меҳмонлар ниятига ета олмади. 

38-дақиқа. Рюдигернинг зарбасидан кейин Силессен қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. 

37-дақиқа. Милитао оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.

35-дақиқа. Модричнинг фаоллиги тўпни "Реал"га қайтариб берди. 

32-дақиқа. Хавьер Муньос жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп жуда ва жуда узоқлардан ўтиб кетди. 

31-дақиқа. Яна мезбонлар тўп билан муомалада бўлиб турибди. 

29-дақиқа. Килиан Мбаппе тезлигини ишга солди, олдинга ўтиб борди ва аниқ зарба берди, лекин кипер ўз ўрнида.  

28-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. 

25-дақиқа. УХХХ! Федерико Вальверде!!! Унинг кучли зарбасидан кейин Силессен жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24-дақиқа. Винисиус жарима майдончаси олдида йиқитилди. Ҳакам меҳмонлар учун жарима зарбаси белгилади. 

20-дақиқа. "Лас-Пальмас" илк дақиқаларда ёмон ўйнамаяпти. Жамоа футболчилари анча ишонч билан қилмоқда ҳар бир ҳаракатини.

18-дақиқа. Оливер Макберни ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

17-дақиқа. Мика Мармоль "подкат"да тўпни олиб қўйди. 

14-дақиқа. "Лас-Пальмас" қарши ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо Сандро Рамирес тўпни ўзига тўғрилай олмади. 

11-дақиқа. Ўзига келиб олиш учун ҳам "Реал" шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда. 

7-дақиқа. Бурчак зарбасини Лука Модрич амалга оширди, лекин унинг узатмасидан кейин тўпни энг яқинда турган ҳимоячи осонлик билан қайтарди. 

5-дақиқа. ГООООООООЛ! "Лас-Пальмас" ҳисобни очмоқда! Биринчи ҳужум ва дарҳол гол! Гол муаллифи Альваро Молейро!

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
30 авг 02:28:47
HAVASKOR JURNALIST
Mbappe degan futbolchi o'ynayabdimi realda?!
+2   
30 авг 00:13:26
Razezd
Qani òzingni kòrsat endi Mbappe
+1   
30 авг 01:30:49
Rasul Matkarimov
Doniyor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vahahahahaha Las Palmas qiynabqo'yyabdimi olg'a yutamiz realdi
Bechora kecha Birinchi taym kotinga qalampir kirayotgan paytda yozmadinda
   
30 авг 03:11:51
Barcelona Legenda
Мухлис дегани ракибга душманлик эмас, хурматда болиши керак эди. Барсани фанатлари никимни кориб туриб минус боссая ))) лекин хакикатни езгандим. Харкалай 18 йилдан бери фудбол кораман
   
30 авг 03:00:24
MIRZAYEV O'KTAMJON
Yaxshi ham penlti qoydsi bor ekan!
   
30 авг 02:45:19
Mmmm
Where is Mbappe?
   
30 авг 01:33:13
Doniyor 1800
Duaz bilan Mendy rosa chichdi buncha hato
   
30 авг 01:07:22
Абу бакр
Юртимизда Лас палмасни мухлислариям борлиги яхши лекин.
   
30 авг 00:59:48
barselona7
Кеча Барселона ҳам шундай бошлаганди. Кўрайликчи нима бўларкан охири.
   
30 авг 00:42:12
ManCity vs Jerona
Охх Лас палмаз йондиряптию
   
30 авг 00:33:16
SHM
Сетантани шархловчисидан матч твни шархллвчиси яхши шархлайди
-1   
30 авг 02:34:27
Pedri_16
Las palmas ochko yóqotdi g'alabaga loyiq óynagandi
-1   
30 авг 01:43:01
Barcelona Legenda
Кулсанглар. Сентябрьдаги Реал билан Май ойидаги Реални фарки бор. Бу юрунда, ЧЛ асоси максат болиб келган реалга
-1   
30 авг 01:10:07
Жураев6566
Олга Реал.
-1   
30 авг 00:46:27
Doniyor
Vahahahahaha Las Palmas qiynabqo'yyabdimi olg'a yutamiz realdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика