UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  7 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади

Бугун, 18 апрель куни, Ла Лига 32-тури доирасида "Барселона" - "Кадис" беллашуви бўлиб ўтади.

"Барселона"

Еврокубоклардаги иштирокини ЕЧЛда бошлаган "Барселона" кутилган натижага эриша олмади ва учинчи ўрин орқали Европа Лигасига равона бўлишди.

Плей-оффда илк рақиб "Наполи" бўлди ва Хави жамоаси неаполликларни анча осон (икки ўйин натижасига кўра 5:3) енгди. Кейинги раунддаги рақиб Туркиянинг "Галатасарай" клуби бўлди. Турк гранди жиддий қаршилик кўрсатган бўлсада, савия бобида устун бўлган каталонияликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Яхши спорт формасига кириб олган "Барса" бир неча кун аввал кутилмаганда "Айнтрахт"га ўз уйида (2:3) ютқазиб қўйди ҳамда мусобақани тарк этди.


Чемпионатда 30 ўйиндан кейин "Барселона" ҳисобида 17 ғалаба ва 9 дуранг бор. Ҳозирча иккита кўп ўйин ўтказган "Реал" билан орадаги фарқ 15 очко. Сўнгги икки турда жамоа "Севилья" (1:0) ва "Леванте"ни (3:2) мағлубиятга учратди.

Умтити, Фати, Роберто, Педри жароҳат сабаб, Араухо эса дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Пикенинг жамоага ёрдам бера олиши сўроқ остида.  


Қизиғи, охирги 3 та ўзаро ўйинга қарасак, "Кадис"нинг устунлигига гувоҳи бўламиз (1 ғалаба, 2 дуранг). "Барса" бирор марта бу рақибни енга олмаган. 


"Кадис"

"Кадис" Испания олий лигасида 14-мавсумини ўтказмоқда. Мазмунли ўйин ва қониқарли натижаларга бой бўлган ўтган мавсумдан кейин буниси унча ўхшамаяпти. Натижалар қаноатлантирмагач, раҳбарият январь ойида бош мураббийни алиштирди - бошқарувни Серхио Гонсалес ўз қўлига олди. Аммо ўтган вақт давомида мутахассис вазиятни, ҳозирча, кескин ўзгартира олгани йўқ.

Испания Кубогида жамоа унчалик ёмон ўйин кўрсатмади дея оламиз. "Вилья Фортуна" (7:0) ва "Альбасете" (1:0)дан кейин "сариқ-кўклар" "Хихон"ни таслим этишди. Бироқ чоракфиналда "Валенсия"га имконият бой берилди (1:2).

Ла Лигада андалусияликлар 5 ғалаба ва 13 дуранг орқали 28 очко жамғаришган ҳамда 18-поғонани эгаллаб туришибди. Ўтган тур жамоа "Бетис"га мағлуб бўлди (1:2).

Бугун меҳмонларга Рубен Алькараз ва Вараздат Ароян ёрдам бера олмайди. Флоиран Андоне ҳамда Исаак Карселеннинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Албатта бу жуфтликда яққол фаворит мезбонлар. Катта куч билан ҳимояланиши кутилаётган "Кадис" Европа Лигасидан чиқиб кетган ва кайфияти унчалик яхши бўлмаган "кўк-анорранглилар" билан дуранг ўйнаса ҳам хафа бўлмаса керак. Тиғиз тақвим ва охирги омадсизликлар "Барселона"га таъсир ўтказмай қолмасада, Хави жамоаси Примера аутсайдерларидан бирини таслим этиш учун майдонга тушади.


Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика