UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  7 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар Янгиликлар

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар

Теглар :  Андижон
Режалаштирилганидек, “Андижон” 4 февраль куни иккита учрашув ўтказди.

Рақиблар – Руминиянинг “Селимбар” ва Грузиянинг “Сабуртало” жамоалари эди. Белекдаги “Фанатик” ареналаридан фойдаланилди. Аввало, “Фанатик” 2 стадионида жамоамизнинг “Селимбар”га қарши учрашуви ўтказилди. Олдиндан айтиш жоизки, мураббийлар иккала учрашув учун футболчиларни тақсимладилар ва уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Таркибга назар ташлаган бўлсангиз, унда Демир Имерига кўзингиз тушганлиги аниқ. Македониялик ярим ҳимоячи ҳозирча жамоамизда кўрикда бўлиб турибди. Хомяков шогирдлари “Селимбар”га қарши баҳсда бир қанча голли имкониятларни яратдилар. Бироқ ҳужумларни гол билан якунлашда омад юз ўгирди. Албатта, руминияликларда ҳам имкониятлар бўлди, якунда эса дарвозалар дахлсиз қолди. Дарвоқе, жамоамиз аъзолари – Элдор Адҳамов ва Абубакир Режаббоев жароҳат туфайли ушбу баҳсларни ўтказиб юбордилар.

“Андижон”нинг “Сабултаро”га қарши иккинчи ўйини қўшни майдонда ўтди. Илк учрашув давом этаётган пайтда грузияликларга қарши беллашув учун ажратилган асосий таркиб машғулотларни давом эттириб турди. “Селимбар”га қарши беллашув якунланиши биланоқ қўшни майдонга кўчиб ўтдик ва дарҳол барча эътибор “Сабултаро” билан баҳсга қаратилди.

Иккинчи ўйин ҳам қизиқарли кечди. Дарвоқе, беллашувдан олдин кичик бир қизиқ ҳолат юз берди. “Сабултаро” клуби бош мураббийи Гиорги Микадзе ўз вақтида Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасида тўп сурган. Ўша маҳалда ҳозирда “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилаётган Элёр Раҳматуллаев билан бирга тўп суришган. Баҳс аввалида Микадзе Раҳматуллаевни кўриши биланоқ дарҳол ёнига бориб, ўзини таништирди ва “УзДонгЖу”да бирга тўп сурганини эслатди. Улар олдинги хотираларини ёдга олдилар. Орадан 16-17 йил ўтган бўлса ҳам Гиорги Микадзе Элёр Раҳматуллаевни унутмагани ва бир қарашдаёқ таниганига қойил. Улар учрашувдан кейин илиқ тарзда хайрлашишди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда Фарҳод Бекмуротов рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин учрашув якунига қадар грузияликлар икки марта жавоб қайтарган ҳолда ҳисобни 1:2 кўринишига келтирдилар. Шу тариқа, иккинчи учрашувда жамоамиз имкониятни бой берди. Асосийси, мураббийлар ушбу ўйинлар орқали жамоа ўйинини шакллантириб бормоқдалар.

Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. “Фанатик” ареналари бир-бирига ёнма-ён жойлашгани учун қўшни майдонларда турли хил мамлакатлардан келган жамоалар шуғулланишар, яна бошқасида эса ўртоқлик ўйинлари ўтказиларди. Жамоамиз ўз ўйинини ўтказаётган маҳалда “Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари қўшни майдонларда машғулотларини олиб бордилар. Шунингдек, Қозоғистон чемпиони “Ордабаси” Арманистоннинг “Пюник” клуби билан ўйнади ва 2:4 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсда “Ордабаси” таркибида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, “Қизилқум” бош мураббийи Жамшид Саидов ва унинг ёрдамчилари “Андижон” иштирокидаги ўйинларни стадионда кузатиб бордилар.

1-ўйин. “Андижон” – “Селимбар” (Руминия) – 0:0.

“Андижон”нинг бошланғич таркиби: Игор Литовка, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Соҳибжонов, Демир Имери, Диёр Тоиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Суннатилла Абдуллажонов, Асад Ҳабибуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Моҳир Комилов, Асилбек Айсаров.

“Селимбар”: Алдеску Мариус, Гитс Александру, Палмеш Раул, Натеа Чиприан, Митреа Флонимел, Памос Микаел, Салим Тудор, Деак Габриел, Родри Хернандо, Суаре Кациан, Поп Александру.

2-ўйин. “Андижон” – “Сабултаро” – 1:2 (1:0).

“Андижон”: Игор Литовка, Владимир Бубаня, Марлен Чобанов, Абдувоҳид Ғуломов, Иззат Абдурасулов, Фарҳод Бекмуратов, Шерзод Эсанов, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Айсаров, Моҳир Комилов, Суннатилла Абдуллажонов, Суҳроб Бердиев, Демир Имери.

"Сабултаро”: Лазаре Купатадзе, Иракли Комахидзе, Александре Нариманидзе, Гиорги Жеренаия, Тсотне Капанадзе, Шота Ноникашвили, Бакар Хардава, Дадиани, Гизо Мамагеишвили, Гиорги Кохреидзе, Саба Мамачашвили.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика