Кундеда "Челси" билан келишув бор
18 май 2022 16:55
Янгиликлар
Кундеда "Челси" билан келишув бор
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде Лондоннинг "Челси" клуби билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
Эндиликда Томас Тухель жамоаси Андалусия клуби билан французнинг товон пули борасида келишиши керак.
Қайд этиш керакки, Кунде "Челси" билан ўтган ёзнинг охиридаёқ келишувга эришганди. Лондонликлар французни ўшанда сотиб олишлари мумкин эди, аммо "Севилья" якунда футболчини 80 млн евродан камига қўйиб юборишга рози бўлмаган.
"Севилья" ёзда Франция терма жамоаси ҳимоячиси учун 60 млн евро атрофида талаб қилади. "Челси" хўжайинлари ушбу суммани тўлашга тайёр, сабаби футболчи бош мураббий Томас Тухелга жуда ҳам ёқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар