UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Кун мавзуси. Чипталарни ким "чайқаяпти"? Янгиликлар

Кун мавзуси. Чипталарни ким "чайқаяпти"?

Бу борада 24 соатдан бери юзлаб чиқишларни ўқидик.

Нима бўлаётганини тушунмаётган халқ ўз вазифасини бажарган Даврон Файзиевни айблаш даражасигача борди. Одамларда норозилик ҳисси ортиб бораётгани туфайли ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.

1) Нечта чипта чиқарилган?

Финалга мезбонлик қиладиган "Бунёдкор" стадиони 34 минг томошабинга мўлжалланганини биласиз. Саудия Арабистонига қарши учрашув учун 28 мингта чипта чиқарилган. Қолган 6 минг ўрин хавфсизлик хизмати вакилларига ажратилган. Тирноқ ичидан кир қидирадиганлар учун бу рақамлар каттадек туюлиши мумкин. Бироқ, Ироқ билан ўйинда юзага келган воқеалар стадионда тартибни сақлаш учун максимум сафарбарликни талаб қилмоқда.

Томошабинлар учун мўлжалланган 28 минг чиптадан 25 минги сотувга чиқарилди. Қолган 3 мингтаси ЎФА ва ОФКнинг ҳамкорлари, мартабали меҳмонлар, футболчиларнинг яқинлари, маҳаллий ассоциацияларга тақсимланади (Бу амалиёт ФИФАда ҳам, УЕФАда ҳам бор). 

Демак, мухлислар харид қилиши учун жами 25 минг чипта сотувга чиқарилган...

2) Билетлар қимматми?

Финал учун чипталар секторига қараб 25, 50, 100 ва 200 минг сўмдан сотувга чиқарилди. Шундан кейин очилиш учрашуви учун мухлисларни текинга чорлаган ташкилот якунловчи ўйинга киришни пулли қилиб қўйганидан нолиганлар бўлди. Бу нотўғри қараш. 

Учрашувнинг мақоми ва унда мезбон жамоа иштирок этаётганидан келиб чиқсак, 19 июнь оқшомида стадионда бўлишни 100 минглаб ишқибозлар исташади. Аренада эса атиги 25 минг жой бор. Агар яна кириш бепул бўлса, ўйин стартига яқин "Бунёдкор" атрофида тахминан ўн минглаб томошабинлар қолиб кетар ва тартибсизликлар юзага келар эди. ЎФА раҳбарияти даромад қилиш учун чипталарни сотувга чиқармади, аксинча, бу орқали жамоат хавфсизлигини сақлаш кўзда тутилган.

Чипта нархидан нолиётганларга эса бир нарсани элатиб ўтамиз. Бу Осиё кубоги финали ва унда бизнинг жамоа қатнашяпти. Аслида ушбу мақомдаги ўйинлар ҳозирги нархдан анча қиммат ҳисобланади. 

3) Чипта чайқовчиларга тарқатилдими?

Кечадан бери аксар эътирозни туғдирган савол шу. Баъзиларнинг фаразига кўра, ЎФА вице-президентлари билетларни қўлга чиқариш орқали "соққа қилмоқчи" экан. Бундай тошлар ҳатто ташкилот медиа хизмати раҳбарининг боғига ҳам отиляпти. Шу ўринда мухлислардан бироз мулоҳаза қилишни сўрар эдик. 

Биринчидан, сиз шубҳа қилаётган раҳбарлар жудаям ақлли инсонлар. Энг камида чипталарнинг қўлга чиқиб кетиши оммавий норозилик пайдо қилишини олдиндан биладиган даражада. Шу боисдан ҳам ЎФА билетлар сотувини тўлиқ "iTicket"га топширди. Иккинчидан, уларнинг иқтисодий аҳволи чиптадан келадиган пулга қараб қолмаганини сиз ҳам биласиз.


"Бунёдкор" атрофидаги ҳолатни ўрганган фан-клуб фаолидан шундай изоҳ олдик: "Билетларни ҳеч ким олиб-сотарларга тарқатмаган. Кассада билет бор эди. Шунчаки, чайқовчилар олғирлик қилишмоқда. Улар турли йўллар билан чипталарнинг аксар қисмини сотиб олишяпти. Норозилик билдираётганлар эса навбатда қолиб кетган оддий халқ вакиллари".

4) Чипталар 1 соатда сотилдими?

Тун ярмидан кейин "iTicket" ишлашни бошлади ва 1 соатда онлайн чипталар тугаганини маълум қилди.

Сайтимиз вакили Жалолиддин Иноғомхўжаев бу борадаги норозилиги ва шубҳаларини дарҳол эълон қилди. Тўғри, 20 минг чиптанинг 1 соатда сотилиши фантастика, фақат ҳамкасбимиз бир нарсани кўздан қочирган. "iTicket" чипталарнинг атиги 3 мингтасини сайт орқали сотувга қўйган эди. Уларнинг барчаси қандайдир 60 дақиқа ичида ўз харидорини топган.

5) Қолган билетлар?

3 минг чипта онлайн сотувга кетганига кўра, 22 мингтаси кассаларда сотилган бўлиши керак. Шу ўринда кичик хулоса қилсак бўлади: Билетларнинг қўлга чиқиб кетишида Эрматов, Аҳмедов ёки Файзиевнинг заррача алоқаси йўқ. Уларга емаган сомсаси учун пул тўлатяпсиз (ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган скринларнинг барчаси фейк). Бу борадаги барча саволлар "iTicket" манзилига қаратилиши керак.

Айни пайтда ЎФА раҳбарияти ҳам "iTicket"дан норози бўлди. Сайт кассада 10 мингта билет тургани ҳолда сотув жараёни тугаган, деб кўрсатгани ва бу оммада кескин норозиликлар келтириб чиқаргани учун. 

Хуллас, айни пайтда ҳам "Бунёдкор" атрофидаги кассаларда билетлар сотуви давом этмоқда. Чипталарни фақатгина ўша нуқталардан харид қилишни маслаҳат берамиз.

 6) Чайқовчилар яхшилаб "чайқашяпти"

Бу орада финал чипталарини турли йўллар билан ўзлаштираётган олиб-сотарларнинг бозори чаққон. Улар билетлар сотувини онлайн бозорларга ҳам кўчиришди. Нархлар орасидаги тафовут эса қўрқинчили: 25 мингли чипта 300 дан, 100 минглиси 3 млн сўмдан пулланмоқда.

7) Алданиб қолманг!

Чайқовчилар финалга талаб кучлилиги ва мухлисларнинг соддалигидан усталик билан фойдаланяпти. Баъзи пасткашлар битта чиптадан нусха кўпайтириб, кўпчиликни алдамоқда. Яъни битта ўрин учун чиқарилган чиптани 5-6 кишига пуллаб, эртага ўша жойда билетнинг асл нусхаси билан ўзи ўтиради. Қаллобларга алданиб қолманг.

Сўзимиз охирида хавфсизлик хизмати ходимларига мурожаат қилиб қоламиз. Эртага нафақат футбол, бутун жамиятимиз учун муҳим кун. Стадион атрофида ва интернетда давом этаётган қаллобликларни максимум тугатиб, ўйин вақтидаги тартибни сақлаб беринг. Бизни жуда ҳам оғир кун кутиб турибди.

ВИДЕО  "Кассага чиқмаган билетлар бор" ёхуд "Бунёдкор" стадиони ёнидаги чипта олиб сотарлари билан суҳбатлар 

Муаллиф :
Рейтинг: -59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика