UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  1 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, эртага мезбон "Сўғдиёна"да босим бўлади" Янгиликлар

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, эртага мезбон "Сўғдиёна"да босим бўлади"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан олдин меҳмонлар устози Боян Ходак ва жамоа сардори Пауло Жозуэ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биз аслида катта клуб эмасмиз. Аввало, гуруҳ босқичидан чиқишни мақсад қилгандик. Мана шу босқичгача етиб кела олдик. Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, мезбон жамоада босим бўлади. Бу эса бизга қўл келиши мумкин", – дея гап бошлади хорватиялик мутахассис.

"Эртанги ўйинда бизга жуда қийин бўлиши аниқ. Бу жамоа аввал тўқнаш келган жамоаларимиздан фарқ қилади. Шундай бўлса-да, мураббийимиз айтганидек, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Об-ҳаво, майдон... Умуман ҳар хил шунга ўхшаш масалаларга қарамасдан, ижобий натижани қўлга киритишга бел боғлаганмиз", – деди бразилиялик футболчи.

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна"ни ўрганиб чиққанингиз табиий. Рақибнинг айнан қайси жиҳатларини кучли деб ҳисоблайсиз ва бунга шогирдларингизни тайёрлай олдингизми?

- Яхши савол бўлди. Аввало, икки лига ўртасидаги фарқни айтиб ўтиш лозим. Ўзбекистон Суперлигаси Малайзияникидан кучлироқ. Аммо ҳозирги ҳолатда "Сўғдиёна" билан тенг кучли рақибмиз деб ўйлайман. Чунки ҳаммасини таҳлил қилиб чиқдик. "Сўғдиёна" ҳам, биз ҳам турнир жадвалида ўрта поғоналарда боряпмиз. Ўйин услубларимиз ҳам деярли бир хил – босим қилган ҳолда футбол ўйнаш. Баъзи бир ўйинчиларни ажратиб кўрсатадиган бўлсам. Булар – Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов ва Марко Колакович. Шоҳруз ҳозир ОФК Кубоги тўпурарларидан бири. Эртага уларга қарши албатта бошқачароқ тайёргарлик кўрамиз. Яна битта нарсани айтиб ўтишим керак. Эҳтимол, эртага чиройли ва мазмунли ўйин кўрмаслигимиз мумкин. Икки жамоанинг ҳам мақсади – финалга йўл олиш.  

- Футболчига савол. Сиз худди Жасур Ҳасанов сингари тўпурар бўлиб турибсиз. Эртанги ўйин сиз учун персонал аҳамиятга эгами?

- Йўқ. Ким гол уришини фарқи йўқ. Асосийси, жамоа ғалабасиз. Жамоада мендан ташқари ҳам яхши ҳужумкор футболчилар бор. Чорак финал ва ярим финал ҳам буни кўрсатди.

- Мураббийга савол. Сиз бунгача бу зона (ҳудуд)да, яъни Марказий Осиё жамоаларига қарши ўйнамагансиз. Бу жамоага қандай таъсир қилиши мумкин?

- Тўғри. Марказий Осиёга келмаганмиз. Шу боис ерга 3 кун олдин келдик. Сабаби Малайзия бу ернинг ҳавоси бошқача. Малайзияда намли об-ҳаво, бу ерда эса нисбатан совуқ об-ҳаво ҳукм суради. Лекин совуқ бўлса ҳам, чидаса бўладиган даражада. Бир неча кун олдин келганимиз бизга фойда беради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика