UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  0 17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  35 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Янгиликлар

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика