UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  5 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Янгиликлар

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика