UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда... Янгиликлар

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда...

Сизга яхши маълумки, “Косонсой” жамоаси айни кунларда мамлакат биринчилигига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Тўғри айрим сабаларга кўра жамоамиз Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этмаган бўлсада апрель ойининг дастлабки ҳафтасида бошланажак 1-лига турнирига тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда. Ҳозирда жамоамиз маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор тажрибали футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Хусусан, Сардор Теляков, Даврон Исоқов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Расулов, Мурод Холмонов  каби ўнлаб тажрибали футболчилар ҳам жамоамиз сафида кўрикдан ўтишмоқда. Футболчиларимизни айни кунларда Абдулвосит Азизов, Меҳмон Солихўжаев,  Шуҳарт Бозоров ва Олимхон Турсунхўжаевдан иборат мураббийлар штаби шуғуллантириб туришмоқда.

Клубимизга тегишли бўлган “Марказий” ўйингоҳ жорий таъмирдан чиқарилди ва янги мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Айтганча, ўтган йилги таркибдан Азиз Маткаримов, Сардор Сотиболдиев, Абдураззоқ Жўраевлар “Цементчи”да, Ислом Имоилов “Обод”да, Азизбек Мамазоитов ва Мирғофур Абдулбоқиевлар “Навбаҳор”да ўз фаолиятларини давом эттиришадиган бўлишди. Ўз навбатида биз уларга омад тилаб қоламиз...

Шу ўринда айтиш жоизки жамоамиз айни кунга келиб ПФЛ аъзолик бадалидан мавжуд бўлган қарздорликга барҳам берган ва бу борадаги турли миш-мишларга ўрин қолмади.

Шундай экан, мухлисларимиз жорий мавсумда ҳам севимли жамоамиздан чиройли ва  мазмунли футбол кутиб қолишади. Эслатиб ўтамиз, “Косонсой” дастлабки 2 учрашувни сафарда, аниқроғи Бухорада (“Нурафшон” ва “Ғиждувон”) ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика