Косьельни ҳамда Варан Австралияга қарши ўйнай олмасликлари мумкин
10 окт 2013 09:51
Янгиликлар


Косьельни ҳамда Варан Австралияга қарши ўйнай олмасликлари мумкин
Франция терма жамоаси ҳимоячилари Лоран Косьельни ва Рафаэль Варан чоршанба кунги машғулотларни ўтказиб юборишди.
L`Equipe нашрининг хабарига кўра, Косьельни ҳамда Варанда кичик жароҳатлар бор. Иккала футболчи якка тартибда енгиллаштирилган машғулотларни бажаришди. Франция мураббийлар штаби Косьельни ҳамда Варан 11 октябрь кунги Австралияга қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмасликларини билмаяпти.

Фикрлар