Конте: "Де Брюйне - топ-футболчи, у билан "Челси"да нима бўлганини билмайман"
02 окт 2017 14:25
Янгиликлар
Конте: "Де Брюйне - топ-футболчи, у билан "Челси"да нима бўлганини билмайман"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг аввалги мураббийи Кевин Де Брюйнени нега сотиб юборганини билмайди.
Эслатиб ўтамиз, жамоани Жозе Моуриньо бошқарганда Де Брюйне "аристократлар"ни тарк этган.
"Тўғрисини айтсам, нима бўлганини билмайман. Аммо биз топ-даражадаги футболчи ҳақида гапиряпмиз. У яхши футболчи, техникаси бор, тезкор ва жамоаси учун кўп меҳнат қилади" - дейди Конте.
Кевин Де Брюйне 2014 йилда "Челси"дан "Вольфсбург"га ўтган, кейинроқ эса "Манчестер Сити" сафини тўлдирган. "Челси"га қарши АПЛнинг 7-тур учрашувида бельгиялик ягона голга муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар