Конте АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди
23 май 2017 04:15
Янгиликлар
Конте АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди
“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар бермоқда. Лондон клуби мавсум якунларига кўра ўз тарихида бешинчи бор АПЛ, олтинчи маротаба Англия чемпиони бўлди.
Жамоа иккинчи ўринни эгаллаган “Тоттенхэм Хотспур”ни 7 очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлди. “Челси” чемпионатда 30 та учрашуда ғалаба қозониб, АПЛ рекордини ҳам янгилади.
Бундан аввалги рекорд ҳам айнан лондонликларга тегишли эди. Улар 2004/05 ҳамда 2005/06 йилги мавсумда 29 та ўйинда зафар қучишганди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар