Конте: "Агар "Челси" ЧЛга чиқа олмаса ҳам, мавсумни нормал ўтди деб ҳисоблаш мумкин"
01 фев 2018 13:45
Янгиликлар
Конте: "Агар "Челси" ЧЛга чиқа олмаса ҳам, мавсумни нормал ўтди деб ҳисоблаш мумкин"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг 25-турида "Борнмут"дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг, лондонликларнинг Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятига баҳо берди.
АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.
"Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш осон бўлмайди. Бу мавсум бор кучимизни беришимизга тўғри келади. Бунга тайёрман ва футболчилар ҳам бизни Чемпионлар лигаси учун жиддий курашлар кутиб турганини билади.
Футболчиларнинг бор куч билан ўйнашига эътирозим йўқ, чунки бусиз турнир жадвалида ҳозирги ўринда бўлмас эдик. Чемпионатда ғолиб бўлиш биз учун орзу, аммо ҳақиқатга тик боқишимиз керак. Агар Чемпионлар лигасига чиқа олмасак, бу йирик муваффақият бўлади. Тескариси бўлса ҳам мавсумни нормал ўтди деб ҳисоблаш мумкин" - дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар