UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди Янгиликлар

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси, ўтмишдаги таниқли рефери Пьерлуижи Коллина жаҳон чемпионати ўйинларида нега кўп вақт қўшилаётганига муносабат билдирди.

“Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида биз қанча дақиқа компенсация қилиниши кераклигини аниқроқ ҳисоблашни бошладик. Одамларга тўртинчи ҳакам таблода олти, етти, ҳатто, саккиз рақамларини кўтарса, ҳайрон бўлмасликлари кераклигини тушунтиргандик.

Агар тоза ўйин вақтини кўришни хоҳласангиз, бунга тайёр туришингиз лозим. Учта голли учрашувни тасаввур қилинг. Одатда голни нишонлаш учун 1,5 дақиқа кетади ва орада 5-6 дақиқа йўқотилади.

Биз барчасини борича ҳисоблашни истаймиз. Бу борада Россияда муваффақиятга эришдик ва Қатарда ҳам бунга умид қилмоқдамиз”, дейди Коллина.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика