UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  0 18:35Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  122 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Клопп: “Омад келмади” Янгиликлар

Клопп: “Омад келмади”

АПЛ 3-турида “Манчестер Юнайтед”га учралган мағлубиятдан кейин “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Улар ўйин стартини жуда агрессив бошлашди ва кейин нима бўлиши аниқ эди. Баҳс бошида тажовузкор ҳаракат қилиб, дарвоза устунини пойлашди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин эса устунликни ўз томонимизга оғдирдик ва хоҳлаганимизча ўйнадик. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, танаффусгача ҳисобни тенглаштирсак зўр бўларди.

Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам бизга ёрдам бермади, голимиздан кейин эса ўйин қизғин кечди. Албатта, бу биз кутган натижа эмас.

Хотиржам ҳаракат қилиб, “Манчестер Юнайтед”га қарши сафардаги ўйинда ақл бовар қилмас даражада кўп зарба бердик. Бироқ, бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. 2-таймда Де Хеа фантастик сейв кўрсатди.

Идеалимиздаги ўйинни намойиш этолмадик, 100 фоизга тайёр эмасдик. Иккинчи жамоа ролида бўлишимиз керак эди ва бу биз истаган ҳолат эмас. Рақибнинг қарши ҳужумга ўтишга қодирлигини ҳисобга олсак, бу қийинроқ кечди.

Иккинчи голни қабул қилиш қийин. Бизда бу ҳафта ихтиёримизда 14-15 ўйинчи бор эди ва энди улар жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.

Ғалаба қозонишимиз керак эди. Биламан, аҳмоқона эшитилмоқда, аммо менга шундай туюлди.

Ҳозирги вазиятимиздан хавотирдаман, аммо буни шундай қабул қилиш керак”, дейди Клопп.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика