IFAB яқин орада "Венгер офсайди"ни жорий қилмоқчи эмас
21 янв 13:14
Янгиликлар
IFAB яқин орада "Венгер офсайди"ни жорий қилмоқчи эмас
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Манбанинг ёзишича, ушбу масалани кўриб чиқиш кейинга қолдирилган. Бунга мазкур қоидани синовдан ўтказиш учун қўшимча вақт кераклиги сабаб бўлган. Ҳозирда фақат Канада Премьер-лигаси ушбу тизимни тест қилишга розилик берган.
Янги қоида бўйича якуний тўхтам 28 февраль куни Кардиффда бўлиб ўтадиган IFAB умумий йиғилишида қабул қилинади. Ўшанда бу ғоядан бутунлай воз кечилиши ёки Канададаги синовлар давом эттирилиши эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, «Венгер офсайди» қоидасига кўра, агар ҳужумчининг танасининг бирор қисми (гол уриши мумкин бўлган аъзоси) ҳимоячи билан бир чизиқда бўлса, ўйинни давом эттиришга рухсат берилади. Яъни, футболчи фақатгина бутун танаси билан охирги ҳимоячидан ўтиб кетсагина, офсайд қайд этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар