Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин

Administrator
30 дек 2026, 21:05
Футболдаги офсайд қоидаларига ўзгартириш киритилишига оз қолмоқда.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) Лондоннинг "Арсенал" жамоаси собиқ бош мураббийи Арсен Венгернинг тавсияларига мувофиқ офсайд қоидаларини ўзгартиришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Офсайднинг янги қоидасига кўра, футболчи фақат бутун танаси билан охирги ҳимоячидан ўтиб кетган ҳолатдагина ўйиндан ташқари ҳолатда деб ҳисобланади.

Манбанинг маълум қилишича, IFAB 20 январь куни Лондонда бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишда Венгернинг таклифини кўриб чиқади. Февраль ойида эса бу таклиф Бош Ассамблеяга тақдим этилади. Агар таклиф маъқулланса, офсайднинг янги қоидаларини 2026/2027 йилги мавсумда жорий этишга ҳаракат қилинади.

Венгер 2019 йилдан бери ФИФАда ривожланиш бўйича директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›