Клопп: "Ҳозирча Салах ҳимояда қандай ўйнаш кераклигини тушунмаяпти"
16 июл 2017 21:47
Янгиликлар
Клопп: "Ҳозирча Салах ҳимояда қандай ўйнаш кераклигини тушунмаяпти"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Уиган"га қарши ўртоқлик учрашувидан (1:1) сўнг, жамоанинг янги футболчиси Муҳаммад Салах мерсисайдларнинг ҳимоя тизими билан яхши таниш эмаслигини айтди.
"Ҳозирча Салах ҳимояда қандай ўйнаш кераклигини тушунмаяпти, чунки у "Ливерпуль" сафида илк маротаба майдонга тушди. Муҳаммад бошқача ҳимоя тизимига ўрганиб қолгани кўриниб турибди. Ҳозирча унга тажриба етишмаяпти.
Салахнинг голига келадиган бўлсак, ҳаммаси осон эди - хато қилмаса бўлди" - дейди Клопп.
Фикрлар