UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  3 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  2 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  17 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  1

Клинсманн Жанубий Корея бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиш арафасида турибди Янгиликлар

Клинсманн Жанубий Корея бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиш арафасида турибди

Жанубий Корея терма жамоасининг германиялик бош мураббийи Юрген Клинсманнга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.

Жанубий Корея футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси аъзоларининг йиғилиши Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманнинг иштирокисиз ўтказилди. Ассоциациянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича баёноти, учрашувнинг асосий мавзуси Корея терма жамоасининг Осиё кубогидаги натижаларини кўриб чиқиш бўлди.

Корея ОАВларида эълон қилинган хабарларга кўра, бугунги йиғилишда Жанубий Корея футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси аъзоларининг аксарияти 59 ёшли Юрген Клинсманнинг ишдан бўшатилиши жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш йўлидаги энг зарур вариант деган фикрга келишган. Айтилишича, Клинсманнинг Корея терма жамоаси бош мураббийлигидан четлатилиши Жанубий Корея футбол ассоциациясига беш миллион доллардан кўпроқ зарар келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ярим финалда турнирдаги иштирокини якунлади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика