UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  0 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  6 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  3 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  14 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  1 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  19 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  53 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  10

Ким чемпион? "Ман Сити" ёки "Арсенал"? "Ливерпуль" тўртталикка ҳам кирмайди? Янгиликлар

Ким чемпион? "Ман Сити" ёки "Арсенал"? "Ливерпуль" тўртталикка ҳам кирмайди?

Англия Премьер лигасида аллақачон 2 та тур беллашувлари ортда қолди.

31 август куни 3-турга старт берилади.

"Sky Sports" экспертлари Жейми Каррагер ва Гари Невилл янги мавсумга ўз тахминларини билдиришди. Жейми Гвардиола жамоаси чемпион бўлишини тахмин қилган бўлса, Гари Артета жамоасига кўпроқ ишонмоқда. Экспертларнинг биринчиси МЮни, иккинчиси эса "Ливерпул"ни тўртталикка ҳам кирмайди деб ҳисоблаган. Маълумот учун, Каррагер "Ливерпуль"да, Невилл эса МЮда узоқ йиллар тўп тепган.

АПЛда ким чемпион бўлади?

Ж.Каррагер: "Манчестер Сити"

Г.Невилл: "Арсенал"

Ким 2,3 ва 4-ўрин бўлади?

Ж.Каррагер: "Арсенал", "Ливерпуль", "Тоттенхэм"

Г.Невилл: "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси"

Ким 5 ва 6-ўрин бўлади?

Ж.Каррагер: "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла"

Г.Невилл: "Ливерпуль", "Тоттенхэм"

Конференциялар лигасига даъвогар?

Ж.Каррагер: "Вест Хэм"

Г.Невилл: "Ньюкасл"

Кимлар Чемпионшипга тушиб кетади?

Ж.Каррагер: "Саутгемптон", "Лестер", "Ноттингем Форест"

Г.Невилл: "Саутгемптон", "Ипсвич Таун", "Лестер"

Ким тўпурар бўлади?

Ж.Каррагер: Эрлинг Холанд

Г.Невилл: Эрлинг Холанд

Фойдали трансфер?

Ж.Каррагер: Педро Нету ("Челси")

Г.Невилл: Доминик Соланке ("Тоттенхэм")

Мавсум давомида кузатиш керак бўлган ўйинчи?

Ж.Каррагер: Янкуба Минте ("Брайтон")

Г.Невилл: Юрриен Тимбер ("Арсенал")

Мавсум давомида кузатиш керак бўлган мураббий?

Ж.Каррагер: Арне Слот ("Ливерпуль")

Г.Невилл: Эрик тен Хаг (МЮ), Арне Слот ("Ливерпуль") ва Энцо Мареска ("Челси")


Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2 туридан кейин "Манчестер Сити", "Арсенал", "Брайтон" ва "Ливерпуль" жамоалари 6 очкодан жамғариб пешқадамлик қилишмоқда. 3-турда мухлислар инглиз футболидаги энг катта дербига гувоҳ бўлишади. "Олд Траффорд"да МЮ жамоаси "Ливерпул"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашув 1 сентябрь куни (20:00)га белгиланган.

Англия Премьер лигаси турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> АПЛ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика