Кейн: "Келажагим борасида Санту билан гаплашганим йўқ"
06 июл 2021 00:19
Янгиликлар
Кейн: "Келажагим борасида Санту билан гаплашганим йўқ"
"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн Нуну Эшпириту Сантунинг "шпорлар" бошқарувига келгани ҳақида гапирди.
"Доимо янги мураббий келганидан кейин клубда бошқача оптимистик даражаси кўтарилади. У билан келажагим борасида гаплашганим йўқ, чунки клуб ихтиёрига етиб бормадим.
Айни дамда Англия термасидаман ва эътиборим шу ерга қаратилган. У ажойиб мураббий, "Вулверхэмптон"да яхши ишлади ва жамоаси чиройли ўйин намойиш қилди. Клубга борганимда унинг суҳбатини албатта оламан.
Футболчи сифатида доимо ўзимиздан кўпроғини сўрашимиз керак, чунки мухлислар бизни яхши кўришини ҳис қилиб турмоғимиз лозим. Паратичи билан гаплашиб олишнинг имкони бўлмади. Турнирдан кейин у билан ҳам танишиб оламан.
Футбол оламининг топ-вакилларидан мақтовлар эшитиш ёқимли. Бу ишонч ва иштиёқ тақдим қилади. Эшитиш жуда мароқли", - деди Кейн.
Фикрлар