Кейинги ҳафта "Барселона" янги дарвозабон билан шартнома имзолайди
03 июн 12:09
Янгиликлар
Кейинги ҳафта "Барселона" янги дарвозабон билан шартнома имзолайди
"Барселона" "Эспаньол" дарвозабони оан Гарсия билан шартнома борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда Sport.es.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи 25 миллион евро эвазига Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтади. Трансфер келаси ҳафтадаёқ расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Гарсияга "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо дарвозабон "Барселона"нинг таклифини спорт ва молиявий жиҳатдан энг яхшиси деб топди.
Эслатиб ўтамиз, Гарсия 24 ёшда. Ўтган мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол ўтказиб юборган. Гарсия саккизта учрашувни "қуруқ" ўтказди. Жоан Примеранинг ўтган мавсумида сейвлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар