"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди
09 мар 2019 21:45
Янгиликлар
"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди
"Кьево" ҳақида: "Бугун жуда қийин ўйин бўлади. Биз ғалаба қозонишимиз керак, лекин бу осон бўлмайди. "Кьево" рақибларига ўйнашида, гол уришида кўп маротаба ҳалал беради. Биз эътиборли бўлишимиз ва хатога йўл қўймаслигимиз зарур".
Жамоа ҳақида: "Баъзи ўйинчилар майдонга тушамаса дарров хафа бўлади. Аммо гуруҳдошларни ҳурмат қилиш керак. Контининг сўзларидан хурсанд бўлдим. Яна шундай ўйинчилар борки, майдонга камроқ тушурганим учун мендан ўпкалаб юришади. Лекин улар менинг қароримни ҳурмат қилишлари лозим".
Тайёргарлик ҳақида: "Биз бугунги ўйинда эҳтиёткор бўлишимиз зарур. Ҳозирча дерби ҳақида ўйламай, фақат "Кьево"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик".
Мавсум охири ҳақида: "Агар бизда ўзгаришлар бўлса, бу фақатгина ўйинлар сони кўплиги туфайли. Кучимизни тўғри тақсимлай олишимиз керак. Менинг ихтиёримда ўйинчилар етарли. Ҳаммаси биринчи дақиқаданоқ майдонга туша олади".
"Рома" ҳақида: "Ди Франческо учун афсусдаман. У узоқ йиллардан бери А Серияда ишлаган. Лекин барибир жамоам ҳақида кўпроқ қайғуряпман. Эусебио билан муносабатим яхши, аммо я ҳозир бор эътиборим "Милан"га қаратилган".
Ҳужум ҳақида: "Ўйинларни таҳлил қилар эканмиз, Пентек доим орқароқдан ҳужумга ўтишига гувоҳ бўляпмиз. У майдонда шунчаки югуриб юрмаслиги учун унга доим пас бериб туришга ҳаракат қиламиз".
Кальдара ҳақида: "У ўйинга тайёр, кўрамиз".
Чемпионат ҳақида: "Асосийси яхши натижа бериш керак".
Келажак ҳақида: "Агар биз битта ўйинда мағлуб бўлсак, истеъфога чиқаман. Мен келгусидаги ишлар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Энг муҳими — "Милан"нинг келажаги. Келаси мавсум бошқа клубда бўлишим ҳам мумкин. Шунинг учун, ҳозир ва бугун ҳақида ўйлаш керак".
"Интер" ҳақида: "Сизнингча, бошқа клуб муаммолари ҳақида ўйлаб ўтираманми? Ўзимнинг ташвишларим етарли. Лекин фикримни билмоқчи бўлсангиз, Икарди билан бўлган воқеа "Интер"ни янада кучлироқ қилди".
ЕЧЛдаги ўрин учун кураш ҳақида: "Фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. Бошқа нарсаларга куч сарфламаслигимиз зарур. Энг асосийси бу — "биз". 3-ўринда қолиш қийинлигини биламан. Келинг яхшиси, ҳаммасини жимгина кузатамиз. Қолганини эса вақт кўрсатади".
Аутсайдерлар билан бўладиган ўйин ҳақида: "Бугун 3 очко олишимиз шарт. "Кьево"ни кучсиз клублар қаторига қўшишади. Лекин айнан шундай жамоалардан эҳтиёт бўлиш керак. Улар жуда ҳавфли вазиятлар яратишга қодир".
"Лацио" ҳақида: "Уларнинг кучли эканини биламан. Шунинг учун, "Рома"га қарши ўйинни кўришимнинг ҳожати бўлмади. Италия Кубогидаги дуранг — яхши натижа".
Польшалик ҳужумчилар ҳақида: "Тўпурарлар ҳақида кўп гапиришади. Лекин айнан Польшада шундай ўйинчиларни тайёрлайдиган мактаб бор. Италияда кўплаб поляклар ўйнайди. Улар камгап, лекин самарали футболчилардан ҳисобланишади".
Фикрлар