Кьеллини операция қилинди
03 сен 2019 23:45
Янгиликлар
Кьеллини операция қилинди
Ўтган ҳафта ўтказилган клуб машғулотлари пайтида «Ювентус»нинг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллини оғир жароҳат олганди.
Тиббий текширувлар натижасида 35 ёшли футболчининг ўнг тизза пайлари узилгани маълум бўлди. Шу боис, у бугун жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Туринликлар матбуот химатининг хабар беришича, Кьеллини муваффақиятли операция қилинган ва у 6 ойга яқин муддатни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, италиялик футболчининг марказий ҳимоядаги ўрнини ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубга янги келиб қўшилган 20 ёшли Маттейс де Лигт эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар