UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  1 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

«Кеча, бугун, эртага». Б.Бобоев: «Футболда уни чинакамига яхши кўрадиганлар ишлаши лозим» Янгиликлар

«Кеча, бугун, эртага». Б.Бобоев: «Футболда уни чинакамига яхши кўрадиганлар ишлаши лозим»

БААда ўтган жаҳон чемпионати туфайли лойиҳамизда кичик танаффус бўлди.

Бу сафарги меҳмонимиз ўзбек футболида фаолият юритаётган кам сонли мутахассислардан бири – Бахтиёр Бобоев. Кўп йиллар давомида «Косонсой» жамоасида фаолият олиб борган Бахтиёр Мелиевичнинг Муборакда футбол академияси ташкил этилишида ҳиссаси катта бўлган. «Навбаҳор»нинг гуллаган пайти ҳам айнан мана шу киши ишлаган даврга тўғри келган. 2007 йилдан бери «Бунёдкор» жамоасида хизмат қилиб – ҳозирда клуб биринчи вице-президенти-бош директорига айланган Бахтиёр Бобоевнинг футболдаги йўли кўпчиликда қизиқиш уйғотса ажаб эмас. Лойиҳамизга бироз ўзгартириш киритдик. Аввалига қаҳрамоннинг фаолияти билан танишдик, кейин баҳс-мунозарага бой бўлган савол-жавобларга ўтдик.

ДАСТЛАБКИ ҚАДАМ...

1969 йили дадам раҳматли мени Тошкентдаги футбол интернатига олиб келдилар. Ўшанда Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Олим Аширов каби ўзбек футболида ёрқин из қолдирган футболчилар интернатда биздан аввалроқ таҳсил олишарди. Мен Володя Собиров, Равиль Агишев, Тўра Шоймардонов каби кейинчалик катта футболда ўз ўрнини топганлар билан бирга ўқидим. Турли мусобақаларда қатнашдим.

Кейин ҳарбий хизматга кетдим. Қисмимиздаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашганим учун мени «спорт рота»га ўтказишди. Уйга қайтганимда Наманганнинг «Текстильшик» жамоасига қабул қилишди. У ерда бир мавсум тўп тепдим.

1980 йили косонсойлик бўлганим учун, шу ҳудудда жамоа тузиб унга мураббийлик қилишимни айтишди. Анча ёш бўлганим боис рози бўлмадим, аммо менга ёрдам беришларини таъкидлашди. Ўйновчи мураббий сифатида жамоа тузиб иш бошлаб юбордим. Асосий эътиборни косонсойлик йигитларга қаратдик. Жамоамиз ишончни оқлашга киришди, энг муҳими ички муҳит ажойиб эди. У пайтлар чемпионатнинг ҳар бир лигасида рақобат кучли эди. Иккинчи лигага чиқиш учун пулька баҳсларида «Навбаҳор», «Шовот», «Қўшкўпир» жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. «Навбаҳор»дан бошқа ҳеч бир жамоа ўзининг барча талабларга жавоб реадиган тайёр стадионига эга бўлмагани туфайли, иккинчи лигада «Навбаҳор»нинг иштирок этиши хусусида “юқоридагилар” аввалдан бир фикрга келиб улгурган экан. «Навбаҳор»дан мағлубиятга учраганимиздан сўнг туманимиз раҳбари «Ўғлим, хафа бўлма, мен энди тушундим: футбол майдонда ўйналмас экан», деб овутган эди.

Ўшанда «Навбаҳор» мен билан укамни ўз сафига чақирди. «Косонсой»ни бирданига икки киши тарк эта олмас эдик, шунда маслаҳатлашиб Наманганга укамни юборадиган бўлдик. 1984 йилга келиб биз бари-бир иккинчи лигага чиқдик. Ўзимда ҳам ўйнаш иштиёқи катта эди. «Навбаҳор»ни Сергей Доценко қабул қилиб олгач, қўярда-қўймай мени ҳам ўз жамоасига ўтказди.

Аксига олиб, «Косонсой»нинг ишлари орқага кетди ва туман раҳбари Самарахон ака Каримов мени ҳузурига чақириб, қайтишим кераклигини таъкидлади, «Косонсой» учун янги стадион қуриб беришини айтди. 1988 йилга қадар «Косонсой» оёққа туриб олди ва водийда ўз ўрнига эга бўлди. Биз йилдан йилга юқорироқ кўтарилишга эришгандик. Анвар Жабборов дарвозамизни қўриқлар эди. Шунингдек, Ҳусан Бойметов, Ренат Нурмуҳаммедов, Анатолий Козак, Толиб Бобоев мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлишган. Ўша йиллари Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан жиддий рақобат олиб борар эдик.

«АРАЗ»ДАГИ ЗАҲАРЛАНИШ...

1988 йили қизиқ воқеа юз берган.

«Нефтчи» билан бўлиб ўтган икки учрашувда ҳам ғолиб аниқланмаган. Фарғонада 1:1, ўз уйимизда 0:0 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекканмиз.

Мусобақа якунланишига бир неча тур қолганда орадаги фарқ фойдамизга бир очко бўлиб, бизни Озарбайжонда муҳим ўйин кутиб турар эди. Нахичеванга етиб бордик. Ўйин куни одатдагидек тушлик қилинди. Футболчилар ўйиндан аввал шоколад истеъмол қилишга кўникишган. Мен укам билан маъмуримиз столга қўйган шоколаддан едик ва ёнида турган катта чойнакка дамлаб қўйилган чойдан ичдик. Бойматов, Селимов, Жабборов, Нурмуҳамедов, Эсонбоев ёнимизга келиб, чой ичишди. Укам иккимиз уларга қўшилиб яна биттадан пиёлада чой ичдик. Мураббийнинг кўрсатма беришига бир соат қолганида укам уйқуси келаётганлигини айтди. Шунда мен, бошқа хонага жамоадошларим билан гурунг қилишга  чиқиб кетдим. Қарасам, улар ҳам уйқусирашяти. Бироздан сўнг аъзои баданим бўшашиб кета бошлади ва хонага кириб ухлаб қолдим. Бир пайт жамоа бошлиғи Николай Любарцевнинг эшикни қаттиқ тақиллатишидан уйғониб кетдим. Биз билан чой ичган яна 5 нафар жамоадошим ҳам ўзларини ёмон ҳис қилишаётган экан. Сабаби чойга дармонсизлантирувчи дори қўшиб қўйилган экан. Чой ичган футболчиларнинг барчаси асосий таркиб вакиллари эди. Любарцев “тез ёрдам”ни чақирди. Бизни касалхонага олиб кетишди. Пульсларимиз сезиларли тарзда тушиб кетган экан. Тезлик билан реанимация бўлимига ётқизишди, барчамизга укол қилишган. Ўйин эса қолдирилмади.

Биринчи бўлимдан кейин Любарцев олдимизга келиб, қаттиқ шамол турганлиги ва биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётганлигимизни айтди. Аксига олиб, жамоадошларимиздан бири жароҳат олиб биринчи бўлимдаёқ сафдан чиққан. Заҳирада ўйинчи қолмаган эди. Мен Любарцевга яна 3 нафар футболчи майдондан жароҳат олиб чиқиб кетса, ўйин бошқа кунга қолдирилишини айтдим. Любарцев бориб футболчиларга бу “чора”ни етказган. Танаффусдан сўнг яна икки футболчимиз жароҳат олиб чиқиб кетган. Ўша куни мезбонлар жуда қўпол ҳаракат қилишган. Жуссаси кичик Козак рақиб билан тўқнашув оқибатида майдондан учиб чиқиб кетган ва ўйинни давом эттиролмаслигини ҳакамга билдирганидан трибунадан тушиб келган мухлис “жонидан умиди бўлса” тезда майдонга қайтиши керак эканлигини айтади. Ноилож қолган Козак ўйинни давом эттиришга мажбур бўлади. Шундаям охирги дақиқаларда гол уриш имкониятига бизникилар эга бўлишган. Саккиз киши бўлиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Шу ўйиндан кейин «Нефтчи» биздан ўтиб кетди. 


Давоми соат 15:30да чоп этилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика