Каземиро Ла лига ва АПЛни таққослади ҳамда қайси чемпионат кучли эканлигини айтди

Aziz Tukhtamuradov
25 фев 2023, 09:02
"Манчестер Юнайтед" футболчиси, "Реал" собиқ аъзоси Каземиро Англия ва Испаниядаги футбол ҳақида гапирди.

"Ла лигани ерга урмоқчи эмасман, аммо бу ерда ўйинлар қийинроқ. Бу ерда тўп тез-тез у жамоадан бу жамоага ўтиб туради. Испанияда эса тики-такани маъқул кўришади. Бу ерда тўпга кўпроқ эгалик қилиш, ҳужумкор ҳаракатлар бўлади. 

Мени чемпионатларда ғолиб чиқувчи футболчи сифатида билишларини истайман. Бу энг муҳими. Совринлар ютиш қийинлигини биламиз, айниқса Премьер-Лигада, ҳар бир ўйин қийин кечадиган жойда. Аммо мен бунга эришмоқчиман. Бу осон эмаслигини биламиз. АПЛ - дунёдаги энг қийин чемпионат", - деди Каземиро. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›