UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  0 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  1 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  2 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  1 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  85 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи Янгиликлар

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи

Кайседо "Брайтон"дан кетишини маълум қилди.

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо ушбу трансфер ойнасида клубни тарк этишини тасдиқлади.

"Мен жаноб Блум ва "Брайтон"га АПЛга келиш имкониятини бергани учун миннатдорлик билдираман ва улар учун доим қўлимдан келганини қилганимни ҳис қиляпман. Мен доим табассум билан ва юракдан футбол ўйнайман.

Мен Эквадорнинг Санта-Доминго шаҳрида камбағал бўлиб ўсган 10 нафар боланинг энг кичигиман. Доим Эквадор тарихидаги энг совриндор футболчи бўлишни орзу қилганман. Мен "Брайтон"га рекорд даражадаги трансфер нархини қўлга киритишда ёрдам бера олганимдан фахрланаман, бу уларга уни қайта инвестиция қилиш ва клубнинг муваффақиятини давом эттиришда кўмак беради.

Мухлислар менга қалбларидан жой ажратишди ва улар ҳам ҳамиша қалбимда бўлишади, шунинг учун улар бу ажойиб имкониятдан нега фойдаланмоқчи эканлигимни тушунишади, деб умид қиламан", – деб ёзди Кайседо ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ "Арсенал" 21 ёшли футболчи учун 60 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Унга "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо "чайкалар""кўклар"нинг 55 миллион фунтлик таклифини рад этди.

Эквадорлик футболчи жорий мавсум "Брайтон" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика