"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?
28 апр 2024 00:57
Янгиликлар
"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?
Ансу Фати "Барселона"да қолишга умид қилмоқда.
21 ёшли вингер жорий мавсумни ижара асосида "Брайтон"да ўтказмоқда.
Футболчи ўз клуби ихтиёрига қайтмоқчи ва асосий таркибдан ўрин эгалламоқчи. У мавсум олди жараёнида Хавини "кўк-анорранглилар"га фойдаси тегишига ишонтирмоқчи.
Ансу 2024/25 йилги мавсум унинг учун "Барселона"даги энг яхшиси бўлишига ишонмоқда. Қайд этиш керакки, ўйинчи бутун юраги билан клубни қўллаб-қувватлайди ва ўтган ёзда каталонияликларга қарши ўйнамаслик учун "Севилья"га ўтишни рад этди.
Олдинроқ, "Барса"нинг вингерга ишонч билдирмаётгани хабар қилинган эди.
Фати "Брайтон" таркибида 25та ўйинда 4та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар