Карвахаль ва Модричда юбилей

Sherzod Nurmatov
25 окт 2021, 20:17
Ла Лига 10-тури доирасидаги "Барселона"га қарши ўйин "Реал"нинг икки аъзоси учун муҳим аҳамият касб этди.

Ўнг қанот ҳимоячи Дани Карвахаль "Реал" сафидаги 300-ўйинида қатнашган бўлса, ярим ҳимоячи Лука Модрич 400 ўйинлик довонни забт этди.

29 ёшли Карвахаль 300 ўйинда 7 та гол урди ҳамда 51 та голга ассистентлик қилди.

36 ёшли Модрич 400 ўйинда 28 та гол урди ва 63 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: es.besoccer.com