Карвахаль тизза муаммоларидан шикоят қилишни тўхтатди

Sherzod Nurmatov
16 апр 2026, 19:20
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль сўнгги ўйинларда тизза муаммоларисиз ўйнамоқда ва ўзини бутунлай соғлом ҳис қилмоқда.

Бу ҳақда AS нашри ёзмоқда.

Мавсум бошида 34 ёшли футболчини доимий тизза оғриғи безовта қилиб келди ва биринчи операция муаммони ҳал қилмагач, у яна жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишга мажбур бўлди.

Манбанинг қайд этишича, Карвахаль ўша пайтда муҳим қарор қабул қилди. Ноқулайликни консерватив тарзда бошқариш ўрнига, у тезда сафга қайтиш ва мавсумнинг энг муҳим даврида жамоа натижаларига ҳисса қўшиш мақсадида операцияни танлади.

Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 19 ўйинда қатнашди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS