

Ўнг қанот ҳимоячи Дани Карвахаль "Реал" сафидаги 300-ўйинида қатнашган бўлса, ярим ҳимоячи Лука Модрич 400 ўйинлик довонни забт этди.
29 ёшли Карвахаль 300 ўйинда 7 та гол урди ҳамда 51 та голга ассистентлик қилди.
36 ёшли Модрич 400 ўйинда 28 та гол урди ва 63 та голли узатмани амалга оширди.



