Карло Анчелотти айбини тан олди
19 фев 2017 02:44
Янгиликлар
Карло Анчелотти айбини тан олди
“Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти Германия бундеслигасининг 21-турида “Герта” (1:1)га қарши баҳсдан кейин мухлислар томон номақбул ҳаракат қилганини тан олди.
57 ёшли италиялик мураббий ўйиндан кейин минбар остидан ечиниш хонаси томон кетаётганида берлинлик мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатди.
“Ҳа, мен айнан шу ҳаракатни амалга оширдим, сабаб мухлислар мени ҳақорат қилиб, туфлашгача боришди. Учрашув якунлангач анча мунозарали ҳолатлар бўлди. Лекин беш дақиқа тўғри қўшиб берилди”, деди Анчелотти ARD эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар