UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   6 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Каримжон Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Хоразм аҳлига салом. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймда сал бўшашдик. Зоналар пассивлик кузатилгани учун гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида десак бўлади. Бу мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. 

- "Навбаҳор-фарм" жамоасининг Про-лигада иштирок этишдан мақсади нима?

- Асосий мақсадимиз ёшларни тайёрлаш. Про-лига ҳам деярли Суперлига билан тенг турнир. Мақсадимиз ёшларна ўйин амалиёт бериб, катта жамоаларга тайёрлаш. Шу билан бирга, Про-лигада яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. 

- Шерзод Ғуломжоновнинг захирада қолдирилишига муносабат билдирсангиз.

- Шерзод Ғуломжоновга келадиган бўлсак, у ушбу ўйинга қилинган тактикага тушмай қолди. Умуман олганда, у яхши футболчи. Секин-секин жамоага қўшилиб кетмоқда. Унинг позициясидаги йигитлар бироз ёшроқ. Ҳар бир позицияда рақобат бўлиши керак. Шерзод ҳам ўз позициясида рақобатни ютиб чиқса, майдонга туширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика