UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  4 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман" Янгиликлар

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан хайрлашди.

Франциялик футболчи Мадриддаги 14 йиллик фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасига ўтмоқда.

"Бундай хиссиётлар билан гапириш ҳам жуда қийин. Бироқ "Реал"даги барча шерикларимга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Биз биргаликда ажойиб йўлни босиб ўтдик. Улар билан болаликдаги орзуларим ушалди.

"Реал"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. Бироқ бу ердан кетиш ва бошқа тарих яратиш вақти келди, деб ўйлайман.

"Реал"га катта раҳмат. Ҳаётимдаги энг зўр йўлни босиб ўтдим. Болаликдаги орзуларим Флорентино Перес билан биргаликда амалга ошди. Уни кўрганимда: "Бу инсон жамоага Роналдо ва Зиданни олиб келган", дейман. У ақлбовар қилмас инсон.

Шунингдек, Анчелоттига ҳам раҳмат айтаман. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Бу мен учун бироз оғир кун, ўз уйимдан кетаётгандекман. "Реал" билан шартнома имзолаганимда фаолиятимни шу ерда якунлашни истардим. "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан. Ундан ташқари, мени доимо қўллаб-қувватлаган, доимо куч бериб турган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман", - деди Бензема.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика