UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари БАА ва Эрон ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  16 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  31 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  498 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   3 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  8 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  5 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  55 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0

“Кардифф Сити” Ўзбекистонда фарм-клубини очади Янгиликлар

“Кардифф Сити” Ўзбекистонда фарм-клубини очади

Буюк Британиянинг машҳур “Кардифф Сити” жамоаси Қозоғистон ва Ўзбекистонда фарм-клубини очишни режалаштириб турибди.
Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз ҳисобланган “Футбол Экспресс” газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра ушбу ғоя Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этувчи “Оқ-тепа” клуби президенти Сарвар Шоғуломовдан чиққан. Газета мухбири клуб президентидан интервью олди.  

“Бир ҳафта муқаддам жамоамиз қошида ташкил қилинган футбол мактаби директори Владимир Гаврилов билан қўшни Қозоғистонга бориб келдик”, - деб гап бошлади Сарвар Шоғуломов.  У ерда тўрт кун бўлиб, бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиб қайтдик. Хусусан, “Кардифф Сити”да спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган дўстим Алишер Апсаламов билан учрашиб, суҳбатлашдик. Насиб қилса, “Кардифф Сити” қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўз фарм-клубини очади.

Ушбу фикр мендан чиқди. Беш ойдан буён шу ҳақида ўйлаб юргандим. Алишер билан фикримиз бир жойдан чиқди. Айни вақтда ҳужжат ишлари олиб борилмоқда. Яъни, юртимизда фарм-клуб очиш учун нималар кераклиги борасида ишлаяпмиз. Бу ишларнинг барчаси ижобий якунлангач, “Кардифф Сити”нинг фарм-клуби юртимизда ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистондаги фарм-клуб “Кардифф Сити”га тегишли бўлади. Улар юртимиздаги фарм-клубни молиявий томондан ва форма, экипировка билан таъминлайди. Оддий қилиб айтганда, “Кардифф Сити”нинг юртимиздаги жамоаси ташкил қилинади. Биз бу жамоани Ўзбекистондаги ташкилий ишлари билан шуғулланамиз.

Агар қонуний томондан имкон бўлса, жамоани Ўзбекистон чемпионати баҳсларида иштирок этишини таъминлашимиз мумкин. Биз футболчиларни маълум ёшгача шуғуллантириб, тарбиялаб берамиз. Англиядаги бош жамоа қайси футболчини маъқул топса, ўшани “Кардифф Сити”га олиб кетади”, - дейди “Оқ-тепа” клуби президенти.


Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди.
"Футбол Экспресс" газетаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика