UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  4 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  6 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  18 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  3

Капелло туғилган кунига шогирдларидан "совға" ололмади Янгиликлар

Капелло туғилган кунига шогирдларидан "совға" ололмади

Жаҳон чемпионатининг 1-турига ҳам якун ясалди. Турнинг сўнгги учрашув Россия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечди.

Фабио Капелло шогирдларига ушбу ўйин фаворити сифатида қаралаётувди. Аслида эса бундай бўлиб чиқмади. Жанубий Корея терма жамоаси Россияни катта баҳсга чорлади.  Учрашувни фаоллик билан бошлашган осиёликлар илк дақиқаларданоқ Игорь Акинфеев дарвозаси олдидан ўз омадларини излай бошлашди. Сон Хин Мин, Коо ва Кимларнинг рақиб дарвозаси олдидаги уринишлари Россия ҳимоячиларини анча довдиратиб қўя олди. 

Акинфеевнинг устози Капеллога тайёрлаган "совға"си

Россия биринчи бўлим ўрталарига келиб бироз устунликка эга бўлди. Жирков ва Кокориннинг Жунг дарвозаси томон йўллаган зарбаларининг аксарияти ноаниқ кўриниш олган бўлса, баъзиларини Жунг бартараф этди. Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига тўлиқлигича осиёликлар ташаббуси билан ўтди. Лекин танаффусгача ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни руслар анча шижоаткорлик билан бошлашди. Шатов ва Кокориннинг зарбаларини Корея посбони қайтариб қолди. Березуцкийнинг боши билан йўллаган зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Корея бош мураббийи Парк Чу-Йонг ўрнига Л Кёнг-Ҳо майдонга туширилди. Айнан шу футболчи ўйинининг 68-дақиқасида ўзининг кучли зарбаси билан Игорь Акинфеевни хато қилишга мажбур этди ва ҳисобни очди, 0:1.

Голдан сўнг Фабио Капелло тезда ўзгаришларга йўл қурди. Глушаков ўрнига Денисов ҳамда Жирков ўрнига Кержаковлар майдонга ташланди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, Кержаков рақиб жарима майдончаси ичида юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Шундан сўнг, ўйинда бошқа голлар киритилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ўз туғилган кунига футболчиларидан совға ололмади.

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи, 1-тур.

Россия - Жанубий Корея 1:1
18 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Эрнан Майдана (Аргентина), Хуан Пабло Белатти (Аргентина)
Захира ҳаками
: Роберто Морено (Панама)

Голлар
: Кён-Хо Ли (68), Кержаков (74)

Россия
: Игорь Акинфеев, Сергей Игнашевич, Денис Глушаков (Игорь Денисов, 72), Александр Кокорин, Василий Березуцкий, Олег Шатов (Алан Загоев, 59), Юрий Жирков (Кержаков, 71), Александр Самедов, Виктор Файзулин, Андрей Ешенко, Дмитрий Комбаров.

Жанубий Корея
: Жунг Сунг Рён, Юн Сок Ен, Ким Ен Гвон, Сон Хен Мин (Бо-Кюнг Ким, 84), Парк Жу Ен (Кён-Хо Ли, 56), Ли Ен, Ку Жа Чол, Хан Гук Ен, Ки Сон Ен, Ли Чун Ен, Хон Жон Хо (Сеок-Ҳо Ҳванг, 73).

Огоҳлантиришлар
: Сон Мин (13), Ки Сун Йенг (30), Олег Шатов (49), Коо (90).


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика