Капелло: "Месси ЖЧ илк ўйинларида юриб ўйнади, аммо Хорватияга қарши ўйинда ҳайратда қолдирди"
16 дек 2022 23:25
Янгиликлар
Капелло: "Месси ЖЧ илк ўйинларида юриб ўйнади, аммо Хорватияга қарши ўйинда ҳайратда қолдирди"
Фабио Капелло ЖЧ-2022 финали олдидан Лионель Месси ва Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
- Бизни катта финал кутмоқда – Аргентина Францияга қарши. Бу ўйиндан нимани кутяпсиз?
- Бу нафақат Аргентина Францияга қарши, балки Мессининг Мбаппега қарши ўйини ҳам.
Дастлабки ўйинларда Лео пиёда юриб ўйнаган бўлса-да, Хорватияга қарши ўйини билан мени қувонтирди. Бу "Барселона" давридаги Месси эди. Килиан Мбаппеда эса ҳаммаси бор – катта куч, тезлик ва голлар.
Мен бир нечта голлар уриладиган қизиқарли финални кутяпман. Ҳаммаси қўшимча таймларда ёки пенальтилар сериясида ҳал бўлишини истисно қилмайман", – деди "Милан" ва "Реал" собиқ устози.
Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2022 финали 18 декабрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
00:35
Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар