Канте "Барселона"да ўйнамоқчи
09 янв 2023 10:20
Янгиликлар
"Челси" Н'Голо Канте билан 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи.
Канте ҳамон "кўк-анорранглилар"дан таклиф кутмоқда, бироқ "Барселона" 31 ёшли франциялик футболчига ҳеч бўлмаганда лондонликлар билан тенг маош бера олмайди, деб хабар берди Sport.es.
Франциялик футболчи сўнгги пайтларда доимий жароҳат олаётганига қарамай, унга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Чунки Кантенинг трансфери текинга тушади, Н'Голо катта ўйинларда катта тажрибага эга. Шу билан бирга, футболчи "Барселона"нинг шартларини эшитишни истамоқда ва янги шартнома бўйича қарорни кечиктириш ниятида эмас. Канте "Челси" билан амалдаги келишувга қарамай, январь ойидан бошлаб каталонияликлар ва бошқа исталган клуб билан музокара олиб бориши мумкин.
Фикрлар