UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ла Лига. "Хетафе" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:30АПЛ. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар маълум!  1 23:22Италия кубоги. "Интер" – "Милан". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  4 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  71 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 21:10"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  3 20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  6

Каннаваронинг 13 дўсти ФОТО Янгиликлар

Биз худди Каннаваро сингари ЖЧ-2006да футболчи сифатида қатнашиб ҳозирда мураббийлик қилаётган юлдузлар ҳақида маълумот берамиз.



2010 йилдан буён мураббийлик қилаётган Хенрик Ларссон 2014 йил ноябрь ойидан буён Швециянинг "Хельсинборг" устози бўлиб ишламоқда.



Филипп Коку 2013 йилдан бери Голландиянинг ПСВ клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Ўтган мавсумда у жамоани мамлакат чемпиони қилди.


Жованни ван Бронхорст дастлаб Голландия ёшлар терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлди, кейин "Фейеноорд"да ёрдамчи вазифасини бажарди. Шу йил ёздан бошлаб ван Бронхорст "Фейноорд"га бош мураббий этиб тайинланди.



Рууд ван Нистелрой 2014 йил март ойидан буён Голландия миллий терма жамоасида ёрдамчи сифатида ишлаб келмоқда. Дастлаб у Гус Хиддинк билан, кейин эса Дэнни Блинд билан ишлади.



Сербиялик Деян Станкович футболчиликни тугатгач "Удинезе"да ёрдамчи мураббий бўлди, айни пайтда "Интер"да Роберто Манчинига ёрдамчилик қилмоқда.


Чап оёқда жуда кучли зарбага эга бўлган Роберто Карлос мураббийликка илк қадамларни "Анжи" клубида қўйганди. Кейинроқ Туркиянинг "Сивасспор" ва "Акхисар Беледийеспор" каби клубларда ишлади. Айни пайтда Ҳиндистоннинг "Деҳли Динамо" клуби бош мураббийи сифатида ишламоқда.



Хорватиялик Нико Ковач 2009 йил "Ред Бул Зальцбург" академиясида ишлади, икки йил ўтиб асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлди. 2012 йил Хорватия ёшлар терма жамоаси, 2013 йил Хорватия миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг бошчилигида жамоа ЖЧ-2014да иштирок этди, ЕВРО-2016га йўлланма олди.



2006 йил футболчилик фаолиятини тугатган Зинедин Зидан 2013 йилда Мадриднинг "Реал" клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади. 2014 йилдан бери "Реал" клуби ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.


Саудия Арабистони терма жамоаси сафида 156та ўйинда 46та гол урган Сами Ал Жабер 2009 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Дастлаб "Ал Ҳилол"да, кейинроқ Франциянинг "Осер" клубида ёрдамчи мураббий бўлди. 2013 йил "Ал Ҳилол"да бош мураббий бўлди. 2015 йил февраль-май ойларида "Ал Ваҳда" клубида фаолият олиб борди.


Украиналик Сергей Ребров 2014 йил 19 май санасидан бери Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.


Коста-Рика терма жамоаси афсоналаридан бири бўлган Пауло Ванчоп 2008 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. 2010-2014 йилларда миллий терма жамоада ёрдамчи бўлган Ванчоп 2015 йилнинг йилнинг август ойига қадар, бир йил давомида бош мураббий бўлиб ишлади. Бироқ қўриқчи билан жанжалдан сўнг ўз лавозимидан кетди.


Франция терма жамоаси сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Патрик Виейра футболчилик фаолиятини 2011 йил "Манчестер Сити"да якунлади. Ўша йилнинг ўзида жамоанинг ўсмирларига бош мураббий бўлди. 2013 йилдан буён клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилиб келмоқда.


Клод Макалеле ҳам фаолиятини тугатган клубда мураббийликни бошлаган. 2011-2013 йилларда ПСЖда ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Клод 2014 йилдан буён "Бастия"да бош мураббий ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев 
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика